Транспорт воситаларини баҳолаш тадқиқотлари объекти бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
– мураккаб буюм сифатида қараладиган барча русумдаги авто-мото транспорт воситалари;
– авто-мото транспорт воситаларининг агрегатлари, бирикмалари, эҳтиёт қисмлари;
– автомобиль ишлаб чиқарувчи, автотаъмирлаш корхоналар вакилларининг, автомобил ва унинг эҳтиёт қисмларини сотувчи шахслар ваташкилотлар томонидан берилган маълумотлар;
– транспрорт воситалари ва уларнинг қисмлари нарҳи ҳақидаги тадқиқот ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар.
Транспорт воситаларини баҳолаш экспертизасининг предмети бўлиб қуйидагилар тўғрисида фактик маъмумотлар хизмат қилади:
- авто-мото транспорт воситасининг русуми, модели, авто-мото транспорт воситалари ва ускуналарнинг тури ;
– авто-мото транспорт восталари ва ускуналарнинг ишлаб чиқарилган вақти;
– авто-мото транспорт восталари ва ускуналарннг юрган масофалари ёки ишлаган вақти ва уларнинг умумий техник холати;
– авто-мото транспорт воситалари ва ускуналарнинг тўплами; бирикмалар, агрегатлар ва эҳтиёт қисмларнинг тегишлиги ( агар бунинг учун бошқа турдаги экспертиза ўтказилиши талаб этилмаса);
– авто-мото транспорт воситалари ва ускуналарнинг шикастлари, нуқсонлари, носозликлари;
– авто-мото транспорт воситалари ва ускуналарнинг баҳоси.
Транспорт воситаларини баҳолаш тадқиқотлари қуйидаги масалаларни ҳал этишга қаратилган:
– авто-мото транспорт воситалари ва ускуналар турини, русумини, моделини, ишлаб чиқарилган вақтини ва техникавий кўрсатгичларини техник паспорт ёки бошқа ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга тўғри келишини текшириш, агар бунинг учун бошқа турдаги экспертиза ўтказилиши талаб этилмаса;
– авто-мото транспорт воситаларини техникавий ҳолати ва шикастлар мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни текшириш, агар бунинг учун бошқа турдаги экспертиза ўтказилиши талаб этилмаса;
– авто-мото транспорт воситалари шикастланиш характерини ва уларни бартараф этиш усулларини аниқлаш;
– транспорт воситасини таъмирлаш ишлари нарҳини аниқлаш;
– транспорт воситасига келтирилган моддий зарар ҳажмини аниқлаш;
– транспорт воситаларининг эҳтиёт қисмлари нархини аниқлаш;
– авто-мото транспорт воситаси нархини аниқлаш;
– транспорт воситаларининг йўқотилган товар қиймати ҳажмини аниқлаш;
– тақдим этилган авто-мото транспорт воситасининг ишлаб чиқариш ва таъмирлаш сифатини аниқлаш;
– тақдим этилган авто-мото транспорт воситасини таъмирлаш бўйича сарф-харажатлар ҳисоботини амалдаги меъерий ҳужжатларга мос келишини текшириш.
Транспорт баҳолаш экспертизасига транспорт воситаси, текшириладиган эҳтиёт қисмлар, уларнинг нарх-наволари ҳақидаги маълумотлар, транспорт воситасининг дефект акти, уни таъмирлаш ишлари ва харажатларнинг калькуляцияси тақдим этилади.
Транспорт баҳолаш экспертизаси эксперт томонидан мулкни баҳолаш миллий стандартларига мувофиқ ўтказилади.
РСЭМнинг Қашқадарё вилояти бўлими
катта суд эксперти Р.Р.Хидиров