Суд-тергов органларига суд экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги қарор намунаси
Хатшунослик экспертизаси тадқиқотида ҳал этиладиган саволлар:
– шубҳали қўлёзмани текширилаётган шахсларнинг қайси бири бажарган;
– текширилаётган қўлёзмалардан қайси бирини шубҳали шахс бажарган;
– шубҳали қўлёзмани бир шахс бажарганми ёки турли шахсларми;
– қўлёзма одатдаги ёки ғайриодатий ҳолатда бажарилганми. Агар одатий бўлмаса, унда қайси ҳолатда;
– қўлёзма атайлаб ўзгартирилган ёзув билан бажарилганми;
– шубҳали қўлёзма бирор–бир шахснинг ёзувига ўхшатиб бажарилганми;
– қўлёзма жисмоний толиққан, руҳий ҳаяжон, оғир касаллик ёки алкоголь истеъмол қилган ҳолатда бажарилганми;
– қўлёзманинг бажарилган вақти;
– қўлёзмани эркак ёки аёл бажарганми.
Қўлёзма матнларнинг техник экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– ёзувларни қандай усулда бажарилган (бевосита ёзув қурилмасида ёки нусха кўчирувчи қурилма ёхуд монтаж усулидами)?
– ёзувни бажаришда ишлатилган ёзув қурилмасининг тури қандай?
– ҳужжатни тайёрлашда ишлатилган из ҳосил қилувчи сирт (подложка) қандай хусусиятларга эга бўлган?
– текширилаётган имзо дастлабки техник тайёргарлик кўриб кейин бажарилганми?
– текширилаётган қўлёзма матн қўшиб ёзиш, алоҳида чизиқларни чизиб қўйиш, бир штрихларни иккинчисининг устидан чизиш усуллари билан ўзгартирилганми?
– текширилаётган қўлёзма матн тозалаш, емириш (ювиш) усулларида ўзгартирилганми?
– қўлёзма матн ва ҳужжатнинг бошқа реквизитларининг ўзаро кесишувчи штрихлари қандай кетма–кетликда бажарилган?
– ҳужжатдаги ёзувлар бир ёки турлича ёзув қурилмалари ёрдмида бажарилганми?
– ҳужжатдаги ёзувлар аниқ бир ёзув қурилмасида бажарилганми?
– емириш, тозалаш усуллари билан ўчирилган ёзувларнинг мазмуни қандай?
– устидан елимланган ёзувларнинг мазмуни қандай?
– устидан суюқлик тўкилган, чизиб ташланган ёзувларнинг мазмуни қандай?
– босилган ёзувларнинг мазмуни қандай?
– ҳужжатнинг йўқотилган (йиртиб ташланган) бўлагидаги ёзувларнинг мазмуни қандай?
– ранги ўчиб кетган ёзувларнинг мазмуни қандай?
– кўринмас (симпатик) сиёҳ билан бажарилган ёзувларнинг мазмуни қандай?
– нусха кўчирувчи қоғозда акс этган ёзувларнинг мазмуни қандай?
– тақдим этилган нусха кўчирувчи қоғоздан нечта ҳужжатни бажаришда ишлатилган?
Муҳр ва штампларнинг техник–криминалистик тадқиқотларида ҳал этиладиган саволлар:
– ҳужжатдаги муҳр (штамп) акси қандай усулда бажарилган?
– акс ҳужжатда мавжуд бўлган муҳр (штамп) қандай усулда тайёрланган?
– муҳр (штамп) аксининг мазмунига ўзгартиришлар (қўшиб ёзиш ёки чизиш, тозалаш, емириш усулларида) киритилганми?
– муҳр (штамп) аксини тушириш вақти ҳужжатда кўрсатилган санага тўғри келадими, муҳр (штамп) акси қандай даврда туширилган?
– муҳр (штамп) акс ва ҳужжатнинг бошқа реквизитларидаги ўзаро кесишувчи штрихлар қандай кетма– кетликда бажарилган?
– муҳр (штамп)нинг яхши кўринмайдиган акси мазмуни қандай?
– муҳр (штамп)нинг ўзгартирилган аксининг дастлабки мазмуни қандай?
– текширилаётган муҳр (штамп) акси аниқ бир муҳр (штамп)дан қолдирилганми?
– ҳужжатдаги муҳр (штамп) акслари бир ёки турлича муҳр (штамп)лардан қолдирилганми?
Ёнган ҳужжатларнинг техник экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– ёнган (кул бўлиб қолган) қоғоз қолдиқлари қанча миқдордаги ва айнан қандай ҳужжатларни ёниш натижасида ҳосил бўлган?
– ёнган ҳужжатлардаги матннинг мазмуни қандай?
Ёзув қурилмаларида бажарилган матнларнинг техник–криминалистик тадқиқотларида ҳал этиладиган саволлар:
– ёзув қурилмасида бажарилган матн қандай усулда бажарилган?
– ёзув қурилмасида бажарилган матнни бажаришда қандай турдаги ёзув қурилмаси (ёзув машинкаси, принтер ва бошқалар) ишлатилган?
– тақдим этилган ёзув қурилмасида бажарилган матн ёзув қурилмаси закладкасидаги нечанчи нусха бўлган?
– ёзувқурилмасида(закладкасида)тақдимэтилган ёзув қурилмасида бажарилган матн билан бирга яна қанча матн бўлган?
– ҳужжат нусҳалари ёзув қурилмасининг бир ёки турли закладкасида бажарилганми?
– ёзувқурилмасидабажарилганматннингбажаришвақтиҳужжатда кўрсатилган санага мос келадими, ушбу матн қанча вақт оралиғида бажарилган?
– ёзув қурилмасида бажарилган матн ва ҳужжатнинг бошқа реквизитлари қандай кетма–кетликда бажарилган?
– ҳужжат матнини тайёрлашда бошқа ҳужжат (масалан: имзо ва муҳр аксига эга бўлган) нинг алоҳида қисмидан фойдаланиб бажарилганми?
– ҳужжатнинг мазмуни қўшиб ёзиш, тозалаш, емириш усулари ёрдамида ўзгартирилганми?
– яхши кўринмайдиган ёзув қурилмасида бажарилган матннинг мазмуни қандай?
– ўзгартирилган ёзув қурилмасида бажарилган матннинг дастлабки мазмуни қандай?
– ҳужжатлардаги матнлар бир ёки турли ёзув қурилмасида бажарилганми?
– ҳужжатдаги ёзув қурилмасида бажарилган матн тадқиқотга намуналари тақдим этилган ёзув қурилмасида бажарилганми?
– ёзув қурилмасида бажарилган матнлар бир ёки турли шахслар томонидан бажарилганми?
– ёзув қурилмасида бажарилган матн ижрочисининг малакаси (билими, кўникмаси) қандай?
Елимланган реквизитларнинг техник экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– ҳужжатдаги фотосуратлар (марка, ёрлиқ) алмаштирилган (қайта елимланган)ми?
– ҳужжат варақлари алмаштирилган (қайта елимланган) ми?
– ҳужжат матнининг мазмуни, ҳужжат варағидаги реквизитларни қайта елимлаш усулида ўзгартирилганми?
– реквизитлари қайта елимланган ҳужжатнинг дастлабки мазмуни қандай?
Компостер белгиларининг техник экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– ҳужжатдаги компостер белгилари қандай усулда бажарилган?
– компостер белгиларининг мазмуни ўзгартирилганми?
– компостер белгиларининг мазмуни қандай?
– текширилаётганкомпостербелгиларимуайянкомпостеридан қолдирилганми?
Йўл–транспорт ҳодисаси ҳолатлари экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– транспорт воситаларининг ҳаракат тезликларини аниқлаш;
– транспорт воситасини тўхтатиш ва тормозланиш масофаларини аниқлаш;
– йўл–транспорт ҳодисасининг турли вақтларда транспорт воситаларининг ўзаро яқинлашиб келиш ҳолатларини аниқлаш;
– транспорт воситасининг маълум масофани босиб ўтиш учун сарфлайдиган вақтини аниқлаш;
– ҳайдовчининг йўл–транспорт ҳодисасини бартараф этиш учун охирги имконияти қолган вақтда транспорт воситаси билан ҳодисанинг иккинчи иштирокчисини ўзаро (масофа билан ифодаланувчи) ҳолатлари қандай бўлганлигини аниқлаш.
Шунингдек, йўл–транспорт ҳодисаси иштирокчиларининг ҳаракатини қуйидаги мақсадларда тадқиқ қилиш:
– мазкур вазиятда ҳаракат ҳавфсизлигининг техник талабларига ва транспортдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ ҳодиса иштирокчилари қандай ҳаракат қилишлари лозимлигини;
– ҳайдовчи ҳавфсизликни таъминлаш учун ушбу вазиятда қандай ҳаракат қилиши лозимлигини;
– ҳаракат учун хавф туғилганда ҳайдовчининг қандай ҳаракатлари йўл–транспорт ҳодисасини бартараф этилишига олиб келишини ва бу ҳаракатлар йўл ҳаракати қоидаларининг қайси бандларида назарда тутилганлигини;
– ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларининг тегишли талабларини бажариш учун техникавий имконияти бор–йўқлигини;
– ҳайдовчининг тергов органи томонидан аниқлаб берилган, хавфли вазият пайдо бўлган вақтда йўл–транспорт ҳодисаси олдини олиш учун техник имконияти бор–йўқлигини;
– ҳайдовчининг транспорт воситасини бошқариш бўйича ҳаракатлари билан техникавий дастлабки маълумотлар асосида ҳамда объектив қонуниятларни ҳисобга олган ҳолда келиб чиққан оқибатларнинг техник томони ўртасидаги сабабий боғланиш бор–йўқлигини.
Йўл–транспорт ҳодисаси рўй берган жойдаги вазиятни экспертиза тайинлаган идора вакили иштирокида қуйидагиларни аниқлаш мақсадида текшириш:
– транспорт воситалари ёки бошқа объектлар ҳаракатига таъсир этувчи параметр ва коэффициентларни (ишқаланиш, секинланиш, ҳаракатга қаршилик) қийматларини;
– йўлдаги ҳолат ва воқеа жойини кўздан кечириш натижаларига кўра ҳайдовчи ўрнидан олди ва ён–атрофни кўриш шароитини;
– йўл–транспорт ҳодисасидан олдин мавжуд бўлган йўлдаги шароитга тегишли вазиятларнинг ҳодиса келиб чиқишига сабабчи бўлганлигини ёхуд бўлиши мумкинлигини.
Шунингдек, автотехник экспертининг ваколатига ҳаракат ҳавфсизлиги ва механик транспорт воситаларини (автомобил, трактор, электр транспорти ва бошқа ўзиюрар механизмлар)ни ишлатишга (эксплуатацияси) тегишли бўлган саволлар ҳам киради.
– Йўл–транспорт ҳодисаси ҳолатлари экспертизасини ўтказиш учун йўлнинг қатнов ва ёқа қисмлари қоплами (асфальт, бетон ва ҳ.к.);
– қатнов қисмининг ҳолати (қуруқ, хўл, лой, қор, муз ва ҳ.к.); қатнов қисми ва ёқасининг кенглиги;
– йўлнинг шу жойида ҳаракат қандай ташкил этилганлиги (бир қатор,икки қатор, бир томонга ва ҳ.к.);
– йўл белгилари мавжудлиги ва уларнинг жойлашиши; йўлнинг олд ва ён томонларидаги кўриниш масофалари;
– транспорт воситасининг техник ҳолати (руль бошқаруви, тормоз тизими, ёритиш тизими ва ҳ.к);
– транспорт воситасининг юкланиш даражаси (енгил автомобил, мотоцикллар учун йўловчилар сони);
– тормоз излари ёки транспорт воситасининг ҳаракатланишини билдирувчи излар йўқ бўлганда, унинг ҳаракат тезлиги;
– транспорт воситасининг ҳаракатланишини билдирувчи излар бўлганда, уларнинг узунлиги ва транспорт воситасининг қайси қисмларидан қолдирилганлиги (масалан, тормоз, излари олди, орқа ёки ҳамма ғилдиракларидан қолган, ишқаланиш излари ён томони билан сирпаниш вақтида қолган);
– ҳодиса содир бўлган нуқтанинг йўлнинг қатнов қисми четларига нисбатан жойлашган масофалари каби маълумотлар тақдим этилади.
Транспорт воситаси пиёдани очиқ, яъни пиёдани кўришга ҳалақит берувчи тўсиқ бўлмаган жойда уриб юборган бўлса, эксперт ихтиёрига қуйидаги маълумотлар тақдим этилади:
– ҳайдовчининг ҳаракати учун хавф туғилган вақт;
– ҳаракат учун хавф туғилгандан cўнг воқеа жойигача қанча масофани қандай тезлик билан ёки қанча вақт ичида босиб ўтганлиги;
– пиёданинг воқеа жойига қараб ҳаракатланишидан олдинги ҳаракатларининг тафсилоти;
– транспорт воситасининг воқеадан кейин тўхтагунча босиб ўтган масофаси (тормоз изи мавжуд бўлса, унинг узунлиги);
– транспорт воситасининг қайси қисми билан пиёдани урганлиги, агар олди қисмидан бошқа жойи билан урган бўлса, олди қисмидан ўша жойгача бўлган масофа;
– транспорт воситаси йўлнинг қатнов қисми четларидан қанча масофада ҳаракатланганлиги;
– агар ҳаракатдаги пиёда ҳаракат тезлигини ёки йўналишини ўзгартирган бўлса ёки тўхтаса, ҳар бир тезлик билан босиб ўтилган масофалар ҳақидаги маълумотлар бўлмаса, ҳар бир тезликда ҳаракатланган ва тўхташ вақтлари.
*Пиёданинг босиб ўтган масофаси, тезлиги ёки ҳаракат вақтини аниқ билиш мақсадида, воқеа содир бўлган жойда кўрсатмаларни текшириш, тергов экспериментлари ўтказиш тавсия этилади. Бу масалада пиёдаларнинг ҳаракат тезликлари ҳақидаги жадваллар ҳақиқий маълумотларни бермаслиги мумкин. Агар пиёда тўсиқ орқасидан чиққан бўлса, юқорида айтиб ўтилган маълумотлардан ташқари қўшимча қуйидагилар керак бўлади:
– тўсиқнинг қатнов қисмига нисбатан жойлашиш, яъни қатнов қисмидан неча метр ҳамда унинг қанчасини эгаллаб турганлиги;
– тўсиқнинг ўлчамлари (баландлиги, узунлиги);
– тўсиқдан пиёданинг ҳаракат йўлигача бўлган масофа;
– тўсиқ билан транспорт воситаси ўртасидаги ён оралиқ масофа.
*Пиёда қарама–қарши ҳаракатланаётган транспорт воситаси орқасидан чиқса, яна қуйидаги маълумотлар ҳам зарур бўлади:
– қарама–қарши ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳаракат тезлиги;
– қарама–қарши ҳаракатланаётган транспорт воситаси йўл қатнов қисмини четларига нисбатан қандай масофада ҳаракатланганлиги;
– қарама–қарши ҳаракатланаётган транспорт воситасининг орқа қисмидан ҳаракатдаги пиёдагача бўлган масофа.
Суд–иқтисодий экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
Суд–бухгалтерия экспертизасининг вазифалари қуйидаги тўрт гуруҳга бўлинади:
Биринчи гуруҳ: пул маблағлари ва товар моддий бойликларни белгиланган тартибда кирим қилиниши ва ҳисобдан чиқарилишини (списания) асослилигини аниқлаш билан боғлиқ бўлиб, қуйидагиларга аниқлик киритади:
– товар моддий бойликларни аниқ турлари бўйича кирим қилинишини ва ҳисобдан чиқарилишини тўғрилигини аниқлаш;
– товар моддий бойликлар ва хизматлар учун ҳисоб–китоб жараёнларини (операцияларини) бухгалтерия ҳисобида акс этишининг асослилигини аниқлаш;
– ғазнадаги пул маблағларини белгиланган тартибда кирим қилиниши, ҳисобланиши, берилиши ва ҳисобдан чиқарилишини тўғрилигини аниқлаш.
Бу вазифаларни ҳал қилишда эксперт–бухгалтер, қуйидаги саволларга жавоб бериши мумкин:
– муайян ташкилот (корхона, муассаса)нинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот ҳужжатларида маълум давр давомида қўшиб ёзишлар мавжудми? Мукофотлар асосли равишда берилганми?
– қандай қилиб муайян шахсда маълум давр орасида ҳужжатларга мувофиқ камомад (ортиқча) ҳосил бўлган?
– бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида товар–моддий бойликлар ва пул маблағлари камомади (ортиқчаси) қандай қилиб бекитилган?
– муайян ташкилотнинг бухгалтерия ҳисобида мазкур хўжалик операцияси қандай акс этган ва уни қандай акс эттириш керак эди?
– бухгалтерия ҳисоби қоидаларига биноан камомад (ортиқча)нинг миқдорини белгилашда тақдим этилган ҳужжатлар ҳисобга олинганми ёки ҳисобга олиниши мумкинми? Ушбу ҳужжатлар ҳисобга олинган ҳолда камомаднинг (ортиқча) миқдори қaндaй?
– мавжуд товарлар маълум бир вақтдa уларнинг мумкин бўлган қолдиқларига нисбатан ортиқча қилиб кўрсатилганми? Агар шу ҳолат мавжуд бўлса, унда бу нимадан далолат беради?
– дастлабки ва жамланма бухгалтерия ҳужжатларида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳақидаги ҳисобот кўрсаткичлари қанча суммага ўзгартирилган?
– ишлаб чиқариш сарф–харажатлари суммасининг оширилиши ёки камайтирилиши қандай хўжалик операциялари билан боғлиқ?
– товар–моддий бойликлар (асосий маблағларни) қайта баҳолаш асосли равишда амалга оширилганми?
– маълум вaқт давомида материалларни ошириб рўйхатдан чиқариш ҳолатлари бўлганми ва қанча суммада (маҳсулотга зарур харажат меъёри технологик экспертиза ёрдамида аниқланади)?
– мазкур хомашё ёки товарларнинг келиб тушиши ва рўйхатдан ўчирилиши бухгалтерия ҳисобида тегишли равишда акс эттирилганми?
– товар–моддий бойликларнинг ҳужжатлар билан асосланмаган ҳисобга олиш ёки рўйхатдан чиқарилиши қайси операция орқали ва қанча суммага бажарилган? – асосланмай тузилган ҳужжатлар бўйича ёки умуман ҳужжатсиз қачон ва қанча суммага муайян товар– моддий бойликлар рўйхатдан ўчирилган?
– нотўғpи (асосланмаган) берилган пул маблағларининг суммаси қанча? Бу сумма камомадни ташкил қиладими?
Иккинчи гуруҳ: пул маблағлари ва товар моддий бойликларни ҳақиқатда бор–йўқлигини аниқлайди, улар қуйидагилардир:
– камомад (ортиқча)нинг ҳақиқатда бор–йўқлиги;
– камомаднинг (ортиқча) сони ва суммаси;
– камомаднинг (ортиқча) келиб чиққан даври;
– моддий зарар суммаси;
– пул маблағлари ва товар моддий бойликларда келиб чиққан камомад (ортиқча)ни яшириш усуллари.
Иккинчи гypуҳ вазифаларни ҳал қилишда қуйидаги саволлар қўйилиши мумкин:
– маълум вaқт давомида (ташкилот, муассаса, корхонада ишловчи) моддий жавобгар шахсда товар–моддий бойлик, пул маблағлари камомади (ортиқчаси) бўлганми? Бўлган бўлса қанча миқдорда?
– муайян хўжалик операциялари туфайли ташкилотга (корхона, муассаса) қанча зарар етказилган?
– маълум шахснинг номидаги ортиқчаларни шу номдаги товар бойликлари бўйича камомад ҳисобига ўтказса бўладими ва ўтказилганми? Ҳисобга ўтказилгандан кейин камомад (ортиқча) миқдори қанча?
– рўйхатдан ўтказиш (тафтиш) далолатномасида кўрсатилган товар–моддий бойликлар ва пул маблағларининг мазкур корхонада маълум вaқт орасида юзага келган камомади ёки ортиқчаси мавжудлиги ҳужжатлар билан тасдиқландими?
– қайси даврда камомад (ортиқча) юзага келган ва шу даврда товар–моддий бойликларнинг сaқлaниши учун ким жавобгар бўлган?
– камомад туфайли етказилган моддий зарарнинг миқдори қанча?
– шартнома шартларини бир томон бажармаганлиги туфайли етказилган зарарнинг миқдори қанча?
– ҳисобот маълумотларида аниқланган фарқлар қайси даврга тааллуқли?
– табиий камайиш меъёрларининг қўлланиши асослими?
Учинчи гуруҳ: бухгалтерия ҳисоб–китобларини юритиш ва назоратини ташкил этилишининг тўғрилигини аниқлаш билан боғлиқ бўлиб, унда қуйидагилар аниқланади:
– бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботларни тузиш бўйича амалдаги меъёрий ҳужжатларга амал қилинганлиги ва уларни бухгалтерия ҳужжатларида қандай акс этганлиги;
– пул маблағлари ва товар моддий бойликлар кирим қилиниши, сотилиши ва ҳисобдан чиқарилишини ҳужжатли расмийлаштирилишини тўғрилиги;
– корхонада бухгалтерия ҳисоби ва назоратини етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги оқибатида камомадни (ортиқча), моддий зарарни келиб чиқиш сабаблари;
– пул маблағлари ва товар моддий бойликлар камомадини (ортиқчалиги) аниқлаш бўйича ўтказилган ҳужжатли тафтишда тафтишчи томонидан қўлланилган услубларни тўғрилиги.
Учинчи тоифа масалалари билан боғлиқ саволлар қуйидагича бўлиши мумкин:
– мазкур ташкилотнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботидаги қандай камчиликлар товар– моддий бойликлар, пул маблaғлари камомадининг (ортиқчаси) юзага келишига ёки уларни яширишга сабаб бўлган?
– муайян ташкилотни текширишда (тафтиш қилиш) қўлланган услублар камомадларни (ортиқча) аниқлашга имкон берганми?
– ҳужжатларни текширишда (тафтиш қилиш) камомад (ортиқча) аниқланишининг барча услублари қўлланганми?
– бажарилган иш (хизмат) ҳажмларининг ошиши муносабати билан текширувчиларнинг бажарилган иш қиймати ҳақидаги хулосалари тасдиқланадими?
– ҳисобга олиш маълумотларида товар–моддий бойликлар, пул маблағларининг кирими ва харажати ўртасида фарқлар мавжудми?
– бухгалтерия ҳисобларида тайёр маҳсулотни ортиш ва туширишга кетган харажатлар ҳақидаги кўрсаткичлар дастлабки бухгалтерия ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мос келадими? Мос келмаса, ушбу фарқлар ишлаб чиқариш харажатлари суммасини оширганми ёки камайтирганми?
– синтетик ҳисоб ва ҳисобот маълумотлари хомашёни (тайёр маҳсулот) киримга киритиш бўйича дастлабки ҳужжатлар, маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича якуний кўрсаткичларга мос келадими?
– ҳисобга олиш регистридаги қайси ёзувлар дастлабки ҳужжатлар билан тасдиқланади?
– моддий бойликларни олиш ва сотишда бюджет корхонаси (муассаса, ташкилот) товарсиз операцияларни амалга оширганми?
– маълум бир даврда товар–моддий бойликларни қабул қилиб олиш ва топширишда (масалан, омборхонада) ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг қайси талаблари бажарилмаган?
Тўртинчи гуруҳ: вазифаси ҳисоб ва назоратни юритиш қоидаларига жавобгар, жавобгарлигида пул маблағлари ва товар моддий бойликлари бўлган шахслар доирасини аниқлаш бўлиб, қуйидагилар ойдинлаштирилади:
– ҳужжатли маълумотлар асосида камомад пайдо бўлган даврда, жавобгарлигидаги пул маблағларни ва товар моддий бойликларни асоссиз ҳисобдан чиқарган шахслар доирасини аниқлаш;
– бухгалтер–эксперт томонидан аниқланган бухгалтерия ҳисоби ва назорати талаблари бажарилишини таъминловчи мансабдор шахслар доирасини аниқлаш.
Тўртинчи гypyҳ масалаларини ечишда қуйидаги саволларга жавоб бериш мумкин:
– маълум бир даврда моддий бойликлар, пул маблағлари учун ким жавобгар бўлган?
– товар–моддий бойликларни ҳисобга олиш бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларини таъминлаш бош бухгалтернинг мажбуриятига кирадими?
– бош бухгалтердан бошқа қайси шахс бухгалтерия ҳисобини олиб бориш услубиётига риоя қилиш учун маъсулдир?
Жиноят содир этилишига имкон яратган сабаб ва шароитларни аниқлаш учун эксперт олдига қуйидаги саволлар қўйилиши мумкин:
– товар–моддий бойликлар, пул маблағлари, камомадларни (ортиқча) ёки моддий зарарнинг бошқа турларини юзага келтирувчи шароитни бартараф этиш учун қандай чора–тадбирлар керак?
– бухгалтерия ҳисоб–китоби ва назоратини белгилайдиган меъёрий қоидалар талабларининг қайси бузилишлари моддий зарар етказишга олиб келди?
– муайян хўжалик операциялари бўйича ҳисобот бухгалтерия ҳужжатларини юритишнинг барча қоидаларига риоя қилган ҳолда расмийлаштирилганми?
Полиграфик маҳсулотларнинг техник экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– матн полиграфик усулда бажарилганми?
– ҳужжатдаги матн қандай усулда бажарилган?
– тақдим этилган ҳужжатлар айнан бир усулда бажарилганми?
– тақдим этилган полиграфик маҳсулотларни бажаришда ишлатилган босма шакллар қандай усулда тайёрланган?
– текширилаётган матн қандай тур, маркадаги типографик шрифтда бажарилган?
– варақларни кесиш усуллари қандай?
– тадқиқотга тақдим этилган маҳсулот қандай усулда рисола (брошюровка) қилинган?
– тақдим этилган рисоланган (брошюра) маҳсулотдаги варақлар қандай усулда алмаштирилган?
– яхши кўринмайдиган матнинг мазмуни қандай?
– тақдим этилган ҳужжатлар бир хил шакл, клише, стеротип ёрдамида бослиганми?
– тадқиқотга тақдим этилган ҳужжатлар, асл қолип ёки фотонегативларда мавжуд тасвирлар ёрдамида бажарилганми?
– текширилаётган қолип ва босма маҳсулот тақдим этилган ёзув қурилмаси литераси ёрдамида бажарилганми?
– текширилаётган ҳужжат нусхасини тайёрлашда ишлатилган электрографик (ёки бошқа нусха кўпайтирувчи) қурилманинг тури, маркаси ва русуми қандай?
– тақдим этилган ҳужжатнусҳалари бир ёки турлича электрографик (ёки бошқа нусха кўпайтирувчи) қурилмалар ёрдамида бажарилганми?
– тақдим этилган ҳужжат, намуна–нусҳалари бажарилган аниқ бир электрографик (ёки бошқа нусха кўпайтирувчи) қурилма ёрдамида тайёрланганми?
– ҳужжатнинг алоҳида реквизитлари монтаж йўли билан электрографик (ёки бошқа нусха кўпайтирувчи) қурилмада бажарилганми?
– ҳужжатнинг электрографик усулда бажарилган реквизитлари ва бошқа реквизитлари қандай кетма–кетликда бажарилган?
– ҳужжатнинг варақлари бир ёки турли қоғоз кесувчи қурилма (пичоқ)да қирқилганми?
Йиртилган ҳужжатларнинг техник экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– йиртилган қоғоз варағи қандай маҳсулотнинг бир қисми ҳисобланади?
– тақдим этилган қоғоз варағи, тадқиқотга юборилган ва варағи етишмайдиган дафтарга (бошқа аниқ маҳсулот) тегишлими?
– тақдим этилган ҳужжат бўлаклари илгари бир бутунни ташкил қилганми?
– тақдим этилган варақлар бир вақтда йиртилганми?
– йиртилган варақларнинг дастлабки кўриниши ва мазмуни қандай?
Қоғоз ва қоғоз маҳсулотларининг техник экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– тақдим этилган объектлар (тола, кул) қоғоз қолдиқлари ҳисобланадими?
– тақдим этилган заррачалар қандай турдаги қоғоз маҳсулоти ҳисобланади?
– тақдим этилган заррачалар муайян турдаги қоғоз маҳсулоти қолдиғи ҳисобланадими?
– тақдим этилган ҳужжатни тайёрлашда қандай турдаги қоғоздан фойдаланилган?
– тақдим этилган ҳужжатни тайёрлашда мўлжалланган мақсади қандай қоғоздан фойдаланилган?
– тақдим этилган ҳужжатларнинг қоғозлари бир кохонада ишлаб чиқилган ёки бир серияда ишлаб чиқилган маҳсулотларга мансубми?
– тақдим этилган қоғоз (қоғоз парчаси) қандай турдаги маҳҳсулотга тегишли?
– тақдим этилган варақлар (қоғоз парчалари) илгари ягона маҳсулот (рулон, катта ўлчамли қоғоз)га тегишли бўлганми?
– тақдим этилган варақлар бир дафтарга тегишли бўлганми?
– ҳужжатнинг варағи, тақдим этилган ва варақлари етишмаётган дафтарга тегишли бўлганми?
– ёндирилган материаллар пул банкноти қолдиғи ҳисобланадими?
– тақдим этилган ҳужжатга иссиқлик таъсири кўрсатилганми (масалан, дазмолланганми)?
– ҳужжатнинг қоғози қандай вақт оралиғида тайёрланган?
– тақдим этилган қоғоз маҳсулоти қандай вақт оралиғида тайёрланган?
Ёзув материалларининг техник экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– ҳужжат реквизитларини тайёрлашда қандай турдаги ёзув материалларидан фойдаланилган?
– тақдим этилган объектларнинг сиртида мавжуд бўлган бўёвчи моддаларнинг мўлжалланган мақсади қандай?
– тақдим этилган ҳужжатлар матнини бажаришда бир турдаги ёзув материллари ишлатилганми?
– тақдим этилган ҳужжатлардаги ёзувлар таркиби бўйича бир хил ёзув материалларидан фойдаланиб бажарилганми?
– тақдим этилган ҳужжатлардаги ёзувларда, таркиби бўйича бир хил ёзув материаллари ёрдамида бажарилган ёзувлар мавжудми?
– ҳужжатлар реквизитларини бажаришда, тадқиқотга тақдим этилган махсус идишдаги мавжуд бўлган бўёвчи моддалар ишлатилганми?
– ҳужжат штрихларидаги бўёвчи модда стандарт (ностандарт) ишлаб чиқариш маҳсулоти ҳисобландими?
– ҳужжат матнидаги штрихларнинг бўёвчи моддалари илгари ягона ишлаб чиқариш маҳсулоти бўлганми?
– ҳужжатлардаги ёзувлар тадқиқотга тақдим этилган шарикли ручка сиёҳи билан бажарилганми?
– ҳужжатлардаги ёзувлар тадқиқотга тақдим этилuан флакондаги сиёҳ (тушь) билан бажарилганми?
– тақдим этилган ҳужжатлардаги муҳр (штамп) аксини туширишда бир тур (таркиб)даги штемпел бўёғидан фойдаланилганми?
– ҳужжатдаги қўлёзма мантларнинг бажариш вақти ҳужжатда кўрсатилган санага мос келадими, агар мос келмаса, ушбу ёзувлар қандай вақт оралиғида бажарилган?
– ҳужжатдаги муҳр (штамп) аксларининг бажариш вақти ҳужжатда кўрсатилган санага мос келадими, агар мос келмаса, ушбу муҳр (штамп) акслари қандай вақт оралиғида бажарилган?
– бир неча ҳужжатлардаги реквизитлар бир хил вақт оралиғида бажарилганми?
– сана кўрсатилмаган ҳужжатдаги реквизитлар бир вақт оралиғида бажарилганми?
Ёрдамчи материалларнинг техник экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– ҳужжатни тайёрлашда қандай турдаги елим ишлатилган?
– ҳужжатдаги фотосуратларни елимлашда бир турдаги елимдан фойдаланилганми?
– тақдим этилган махсус идишдаги моддадан ёрлиқларни елимлашда фойдаланиш мумкинми?
– тақдим этилган қоғоздаги модда заррачалари елим заррачалари ҳисобланадими?
– тақдим этилган ёнган заррачалар паспорт муқоваси қолдиқларими?
– тақдим этилган намуналар муқоваларини тайёрлашда ишлатилган материаллар текширилаётган ҳужжатлар муқоваларини тайёрлашда ишлатилиши мумкинми?
Емирувчи ва тозаловчи моддаларнинг техник экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– ҳужжатга кимёвий (емириш, тозалаш) таъсир кўрсатилганми?
– ҳужжатнинг мазмуни кимёвий таъсир ёрдамида ўзгартирилганми?
– ҳужжат реквизитларини ўчиришда (йўқотиш) ишлатилган модданинг мўлжалланган мақсади қандай?
– намунаси тадқиқотга тақдим этилган кимёвий модданинг кимёвий табиати ва мўлжалланган мақсади қандай; ушбу модда ёрдамида ҳужжат реквизитлари ўчирилиши мумкинми?
– тадқиқотга тақдим этилган бир неча ҳужжатлар реквизитларини йўқотишда бир турдаги (кимёвий табиати ва мўлжалланган мақсадига кўра) модда ишлатилганми?
Интелектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишда суд–сиёсатшунослик–лингвистик экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– асарларнинг (масалан, адабий–бадиий, публистик ёки илмий асар) тўлиқ ёки қисман ўхшашлиги ёки фарқи мавжудми;
– ўзаро қарама–қарши қўйилган объектларнинг (масалан, товар белгилари ёки фирма номи, домен номлари), уларнинг алмаштириш даражасигача бўлган ўхшашлиги (яхлит ёки алоҳида қисмлари бўйича) мавжудми;
– тақдим этилган объект индивидуал ижодий иш натижаси (масалан, ном, слоган, персонаж, видеоклип ва ҳ.к.) ҳисобланадими;
– асар мустақил ёки қайта ишланган, қайта таҳрир қилинган ҳисобланадими;
– асарнинг элементи (номи, лавҳаси, нақорати, сатри ёки банди) мустақил ишлатилиши (қўлланилиши, фойдаланилиши) мумкинми;
– таржима аслига мосми (тўғрими, аутентми2);
– матннинг (масалан, ихтиро формуласи, шартнома банди) маъноси қандай;
– асар контексти бўйича сўз, иборанинг маъноси, этимологияси қандай.
Суд–филология (муаллифшунослик) экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– тадқиқотга тақдим этилган матннинг муаллифи ушбу шахс ҳисобланадими?
– тадқиқотга тақдим этилган матндаги ёзма нутқ белгиларига кўра, ушбу матн муаллифи қандай ўзига хос хусусиятлар билан тавсифланади?
Ҳодиса содир бўлган жойда ноштат патронлардан фойдаланилганликни билдирувчи ўқ ва гильзалар аниқланганда ўтказиладиган суд–баллистика экспертизаларида ҳал этиладиган саволлар:
– тақдим этилган ўқ (гильза) қандайпатроннинг таркибий қисми ҳисобланади?
– ҳодиса жойида аниқланган ўқ (гильза) тегишли бўлган патрон қандай калибр, тур, намуна ва русумдаги қуролдан отиш учун мўлжалланган?
– ушбу ўқ (гильза) ўзи учун мос бўлмаган калибр, тур, намуна ва русумдаги қуролдан отишда ишлатилганми?
– ҳодиса жойидан аниқланган ўқ (отилган гильза) қандай калибр, тур, намуна ва русумдаги ўқотар қуролдан отилган?
– ҳодиса жойидан аниқланган ўқлар (гильзалар) бир ёки бошқа–бошқа тур, намуна ва русумдаги қуроллардан отилганми?
– ҳодиса жойидан аниқланган ўқ ва гильза айнан бир патроннинг таркибий қисмларими?
– гильза корпуси деформациясияналиши (ишиб қолиши ва йиртилиши) нинг сабаблари нимадан иборат?
Дактилоскопик экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– Тақдим этилган буюмларда бармоқ (кафт) излари борми?
– Тақдим этилган буюмларда қолдирилган бармоқ излари шахсни аниқлаш учун яроқлими?
– Дактилоскопия плёнкага туширилган бармоқ излари шахсни аниқлаш учун яроқлими?
– Агар яроқли бўлса, улар Умаров И. томонидан қолдирилмаганми?
– Воқеа содир бўлган жойдагибармоқ излари битташахстомонидан қолдирилганми ёки бир нечта шахс томониданми?
– Бир нечта воқеа жойидан олинган бармоқ излари бир шахс томонидан қолдирилганми?
– Терговчи томонидан бошқа саволлар ҳам қўйилиши мумкин.
ОАВ томонидан баҳсли матнлар тарқатилиши бўйича ишларни кўришда тайинланган суд–сиёсатшунослик–лингвистик экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– тақдим этилган матнда, муайян миллат, конфессия ёки ижтимоий гуруҳга тегишли (қаратилган) нисбатан, бошқа ижтимоий гуруҳларга нисбатан салбий баҳолаш мавжуд бўлган сўзлар, фикр ва мулоҳазалар мавжудми?
– матнда, алоҳида вакилларга эмас, балки бутун этник гуруҳга қаратилган кескин, салбий баҳо ёки адоват ёки ғайирликни ифодаловчи фикр ва мулоҳазалар мавжудми. Агар мавжуд бўлса, улар қандай шаклда баён қилинган: тасдиқлаш, фикр, ҳиссий (эмоционал)–таъсирчан (экспрессив) баҳо, субъектив баҳоловчи фикр ва ҳ.к.?
– муайян миллат, конфессия ёки ижтимоий гуруҳга тегишли (қаратилган) нисбатан салбий баҳолаш мавжуд бўлган сўзлар, фикр ва мулоҳазаларнингмуаллифи таҳририят бўлиши мумкинки ёки салбий баҳо берилган изоҳлар цитата, респондентларнинг шахсий фикри, комментатор, корреспондент ёки расмий шахсларнинг шахсий фикри кўринишида берилганми?
– матнда, бирорта миллат ёки ижтимоий гуруҳ фуқаросининг, бошқа миллатларга қараганда салбийлигини (заифлиги, пастлиги, аҳлоқсизлиги ва ҳ.к.) тарғибот қилувчи фикрлар мавжудми?
– матнда, муайян бир миллатга нисбатан душманлик ёки адоватли ҳаракатларни амалга оширишга ундовчи (чорловчи, чақирувчи) фикрлар мавжудми?
– матнда, бирорта миллат, этник ва ижтимоий гуруҳга тегишли шахсларга нисбатан камситувчи ёки хўрловчи фикрлар мавжудми?
– матнда, бир ижтимоий гуруҳ ҳисобига бошқа ижтимоий гуруҳ фойдасига ҳаракат қилишга ундовчи шаклдаги сўз ёки фикрлар мавжудми?
– матнда, ўзбек тили нуқтаи назаридан, бирорта этник гуруҳнинг барча аъзоларига ўзбек маданияти ва урф–одатларида салбий баҳоланган қадимий одатлар, эътиқодлар, ҳаракатларга амал қилишга ундовчи чақириқларга эга фикрлар мавжудми?
– матнда, бир миллатни устунлиги ва бошқа бир миллатни заифлиги ёки салбийлиги ҳақида тасдиқлаш шаклидаги фикрлар мавжудми:
– матнда, алоҳида вакилларнинг қилмишлари учун бутун этник гуруҳни жавобгарликка тортишни тасдиқловчи фикрлар мавжудми?
– матнда, муайян бир миллат ёки ижтимоий гуруҳни бошқа бир миллат ёки ижтимоий гуруҳга қарши низо, ихтилоф ёки душманлик қилишга чақирувчи фикрлар мавжудми?
– матнда, муайян бир миллатнинг олдиндан (илгаридан, эскидан, аввалдан) душманлиги ҳақида фикрлар мавжудми?
– матнда, муайян бир миллат ёки ижтимоий гуруҳнинг манфаатларини бошқа бир миллат ёки ижтимоий гуруҳга нисбатан мос эмаслиги, уларнинг синфий қарама–қаршилиги ҳақидаги фикрлар мавжудми?
– матнда, муайян бир ижтимоий, этник ёки конфессионал гуруҳнинг илгари (ўтган замондаги), ҳозирги кундаги ва келажакдаги кулфатлари (ғам–ташвишлари, ёмон кунлари ва ҳ.к.) бошқа бир миллат, элат, этник ёки конфессионал гуруҳнинг мавжудлиги ҳамда мақсадли фаолияти (ҳаракатлари) билан изоҳланган фикрлар мавжудми?
– матнда, муайян бир миллатнинг низоли ёки душманлик кайфиятидаги мақсади, интилиши ва ҳаракатлари ҳақидаги фикрлар мавжудми?
– матнда, геноцид, муайян бир ижтимоий, этник ёки конфессионал гуруҳни депортация ёки репрессия қилишни оқловчи (мақтовчи), ижобий баҳоловчи фикрлар мавжудми?
– матнда, муайян бир ижтимоий, этник ёки конфессионал гуруҳ фуқароларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини чеклашга чақирувчи ёки талаб қилувчи фикрлар мавжудми?
– миллий, конфессионал ёки бошқа ижтимоий белгиларига кўра бирлашган фуқаролар ёки гуруҳларга турли имтиёзлар берилишига чақирувчи фикрлар мавжудми?
*Ушбу саволлар рўйхати тугалланмаган ва очиқ ҳисобланади, бу рўйхат суд экспертиза амалиётининг ривожланишига боғлиқ ҳолда янада кенгайиши ва такомиллашиши мумкин.
Баллистик экспертизаларда ҳал этиладиган саволлар:
Классификацион турдаги вазифаларни бажаришда:
– тақдим этилган буюм ўқотар қуролларга ва ўқ–дорилар туркумига тегишлими?
– тақдим этилган қурол қайси тизим, модель, намунага тааллуқли?
– тақдим этилган қуролнинг (патрон) калибри қандай?
– текширилаётган патронлар қуролнинг қайси турига, тизимига тааллуқли?
– берилган ўқ ва гильза қайси модель ва намунага тааллуқли?
– берилган ўқ қайси усулда тайёрланган?
Диагностик турдаги вазифаларни бажаришда:
– тадқиқотга тақдим этилган ўқотар қурол қандай усул билан тайёрланган?
– патронлар қайси усул билан тайёрланган?
– тадқиқотга юборилган ўқотар қурол ўзгартирилганми, унинг қайси қисмлари алмаштирилган?
– қурол носоз эмасми (қуролнинг техник ҳолати қандай)?;
– тадқиқотга тақдим этилган ўқотар қурол отиш учун яроқлими?
– тадқиқотга тақдим этилган қуролдан муайян шароитларда ўқ отилиши мумкинми (масалан, автоматик қуролдан доналаб ўқ отиш мумкинми)?
– қуролдан қўйиб юборувчи илмоқни босмасдан ўқ отиш мумкинми?
– қуролдан тасодифий ўқ отишларининг имкони борми (масалан, силкитиш, бир жойга уриш, ташлаб юбориш сингарилар натижасида)?
– патронлар отишга яроқлими?
Идентификацион турдаги вазифаларни бажаришда:
– ўқ ва гильза қандай турдаги ўқотар қуролдан отилган?
– ўқ тақдим этилган қуролдан отилганми?
– гильза тақдим этилган қуролдан отилганми?
– тақдим этилган ўқлар (гильза) айнан бир қуролдан отилганми?
– отилган ўқ ва гильза илгари бир патронга тегишлими бўлганми?
– тақдим этилган пиж қисмлари илгари ўзаро бир бутун пижни ташкил қилганми?
Ситуацион турдаги вазифаларни бажаришда:
– тақдим этилган қуролдан, унинг стволлари охирги марта тозаланганидан кейин ўқ отилганми?
– текширилаётган жароҳат ўқ тегишидан ҳосил бўлганми?
– текширилаётган жароҳат қандай снаряд тегишидан ҳосил бўлган (ўқ, сочма ўқ, картеч)?
– жароҳатнинг белгиларига кўра, ишлатилган қуролнинг турини аниқланг?
– текширилаётган жароҳатлар (шикастланиш) нечта ўқ тегишидан ҳосил бўлган?
– ўқ қандай масофадан отилган?
– ўқ қайси жойдан отилган?
Оёқ ва пойафзал излари экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– Воқеа содир этилган жойдан топилган оёқ излари шу шахс томонидан қолдирилганми?
– Воқеа жойида қолган излар бир пойафзалдан қолганмиёкиҳар хил пойафзалданми?
– Воқеа жойидан топилган оёқ(пойафзал)излари тадқиқ қилиш учун яроқлими?
– Воқеа жойидан топилган пойафзал (пайпоқ) излари экспертизага тақдим этилган пойафзал (пайпоқ)дан қолганми?
– Воқеа жойидан олинган пойафзал излари қайси пойафзал турига киради? Ушбу излар нечанчи размер пойафзалдан қолган?
– Из ҳосил бўлиш механизми қандай бўлган (шахс тургандами, юргандами, югургандами)?
Бир бутунни аниқлаш экспертизасисида ҳал этиладиган саволлар:
– Воқеа жойидан топилган шиша синиқлари ВАЗ–2106 русумли давлат рақами 10 X 65–43 автомобилининг олди ўнг фарасининг бўлаклари эмасми?
– Воқеа жойидан топилган пластмасса бўлаклари ЗИЛ–130 автомашинасининг олди қисмлари бўлаклари билан яхлит бир бутунни ташкил қилганми?
– Ушбу кийим парчалари битта кийимга тааллуқлими?
*Ушбу экспертизага воқеа содир бўлган жойдан топилган ва терговчининг тахмини бўйича бир буюмнинг бўлаклари деб ҳисобланган барча объектлар юборилади.
Пломбаларнинг изшунослик экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– Пломбада босилган матннинг мазмуни қандай?
– Мазкур пломба бузилмаганми (дастлабки ҳолати ўзгармаганми)? Пломба қандай усулда бузилган?
– Тақдим қилинган пломбадаги излар тақдим қилинган қуролдан қолмаганми? Ушбу саволни ечиш учун экспертга бузилган пломба ва шу пломбада из қолдириши мумкин бўлган қурол (буюмлар) тақдим қилинади.
– Пломбадаги излар (матн) тақдим қилинган пломбаловчи кисқичлардан (гирадан) қолдирилганми?
*Ушбу саволларни ҳал этиш учун экспертга қуйидагилар тақдим қилиниши шарт: пломба, терговнинг тахмини бўйича уни тайёрлашда қўлланган пломбаловчи қисқич (гира) ёки ушбу мослама ёрдамида тайёрланган экспериментал намуналар (ҳар бир пломбадан 4–5 та экспериментал намуна).
Вагон тамбаларига бураб қўйилган сим ўрамлари изшунослик экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– Сим бурами тақдим қилинган асбоб ёрдамида ўралганми? Тақдим этилган сим бурами қандай усулда олиб ташланган?
*Экспертизага юборилаётган ҳар бир пломбага изоҳли чўпхат (бирка) қўшиб қўйиш ва мавжуд излар йўқолмаслиги, янгилари пайдо бўлмаслиги учун ушбу пломбани қаттиқ жисмларга тегиб кетмаслигини таъминловчи алоҳида ўрамга жойлаштириш зарур.
Қулфлар ва уларни бузиш натижасида қолган излар бўйича экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– Тақдим этилган қулф бузуқми ёки бузуқ эмасми (яроқдими)?
– Тақдим этилган қулф илгак ёки унга тушадиган бошқа ясама калитлар ёрдамида очилганми?
– Тақдим этилган қулф калит ёрдамида очилганми?
– Қулф бузилаётган вақтда қандай (ёпиқ ёки очиқ) ҳолатда бўлган? Қулфдаги излар тақдим этилган буюм билан қолдирилганми?
– Қулф ичига назорат қилиш учун жойлаштирилган қоғозни шикастлантирмай қулфни очиш мумкинми?
– Қуйидагисаволларбузилгантўсиқлар, омборларни тадқиқ қилишда қўйилиши мумкин:
– Ушбу изларнинг ҳосил бўлиш механизми қандай (арралаш, кесиш, пармалаш, чопиш, иссиклик таъсирида ва ҳ.к.).
– Ушбуизларқандай турдаги ускуналар (арра, пичоқ, болта) ёки мосламалардан қолган?
– Ушбу излар битта буюмдан ҳосил бўлганми ёки ҳар хил буюмлардан ҳосил бўлганми?
– Тадқиқ учун тақдим қилинган объектда қолган излар айнан шу буюмдан ҳосил бўлганми?
– Тўсиқ (эшик, девор) қайси томондан бузилган ичкариданми ёки ташқариданми?
– Тўсиқларда темир кесувчи асбоблардан қолган термик изларни тадқиқ қилишда қуйидаги саволлар қўйилиши мумкин:
– Темир тўсиқни кесиш қандай турдаги темир кесиш асбоби ёрдамида амалга оширилган?
– Кесиш жараёнида тўхталишлар бўлганми ва қандай йўналишда кесилган?
– Кесиш изларига асосан уни амалга оширган шахс касбий тажрибага эгами ва унинг малакаси қандай?
Кийимлардаги механик шикастларнинг экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– Тақдим этилган кийимдаги шикастларнинг ҳосил бўлиш механизми қандай?
– Кесилганми, йиртилганми, чопилганми ва ҳ.к.?
– Кийимдаги шикастлар ташқи куч таъсирида етказилиши мумкинми?
– Тақдим этилган кийимдаги шикастлар маълум бир қурол (буюм) дан ҳосил бўлганми? Из ҳосил қилувчи объект қандай йўналишда таъсир қилган?
– Ушбу кийимдаги шикастлар йўл–транспорт ҳодисасига хосми? Улар пиёдани транспорт воситаси уриб юборганидан ҳосил бўлиши мумкинми?
– Йўл–транспорт ҳодисаси вақтида жабрланувчи қандай ҳолатда бўлган (тик ҳолатда, ўтирган ҳолатда, ётган ҳолатда)?
– Йўл–транспорт ҳодисаси вақтида жабрланувчи тик турганми ёки ҳаракатда бўлганми? Ҳаракатда бўлган бўлса, транспорт воситасига нисбатан қандай йўналишда ҳаракатланган?
– Биринчи зарба жабрланувчи танасининг қайси қисмига етказилган?
– 14 A 23–32 давлат рақамли «Нексия» русумидаги автомобилида шикастлар мавжудми? Агар мавжуд бўлса, улар одамни уриб кетиш натижасида ҳосил бўлганми?
– 18 A 75–42 давлат рақамли Ваз 2102 русумидаги автомобилидаги изларга қараб пиёдани уриб кетиш механизми аниқлансин.
– 14 ВХ 451 давлат ракамли «Мерседес» русумидаги автобуснинг пастки қисмида одамни устидан босиб кетиш натижасида қолган излар мавжудми?
– Автомобиль ғилдираги изларининг экспертизасида ҳал этиладиган саволлар
– Тадқиқот учун юборилган объектда (масалан, жабрланувчининг кийимида) транспорт воситаси протекторининг излари борми?
– Қолдирилган протектор излари қайси турдаги транспорт воситаси (юк ташувчи, енгил, трактор)га тегишли?
– Қолдирилган протектор излари қайси моделдаги шинага тааллуқли?
– Қолдирилган из протектор изларига тааллуқли бўлса, экспертизага тақдим қилинган ғилдирак шинасидан қолганми?
Толали материаллар ва улардан тайёрланган буюмлар экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– А.нинг шими ва футболкасида Б.нинг ички кўйлаги ва лозими толалари билан турдош тола зарралари борми?
– Агарда гумондорнинг ёки жабрланувчининг кийимида ўзаро бир турга ва бир гуруҳга эга бўлган микротолалар бўлса, бу кийимлар ўзаро таъсирлашишда (контактда) бўлганми?
– ЗИЛ–130 автомашинасининг карданида толали материаллар борми, агар бўлса улар жабрланувчи шимининг толалари билан турдошми?
– Воқеа жойидан топилган тугма гумон қилинувчидан олинган ип билан тикилмаганми?
– Тақдим этилган кийим қайта бўялмаганми, агар бўялган бўлса унинг дастлабки ранги қандай бўлган?
– Воқеа жойидан олинган ёнғин қолдиқларида тўқимачилик материали ва буюмларнинг ёки уларнинг қисмларидан толалар борми? Агар бўлса уларнинг тури ва ишлатилиш соҳаси аниқлансин.
Лок–бўёқ материаллари ва қопламалари криминалистик экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– объектда (буюм) лок–бўёқ материалларининг ёки қопламаларининг зарралари (умуман ёки фақат маълум бир тури) борми?
– топилган модда лок–бўёқ материаллари ёки қопламаларига (умуман ёки фақат маълум бир турига) тааллуқлими?
– текширишга тақдим қилинган лок–бўёқ материаллари ёки қопламалари намуналари умумий тур ёки гуруҳга мансубми?
– муайян предметлар ўзаро таъсирлашишда (контактда) бўлганми?
– муайян объектга лок–бўёқ қопламаси қандай усулда сурилган (завод шароитидами ёки қўлдами)?
– буюм юзаси қайта бўялганми?
Нефть маҳсулотлари ва ёнилғи–мойлаш материаллари экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– воқеа жойидан топилган идишдаги (шиша, банка) суюқлик нефть маҳсулотими (бензин, керосин, дизель ёнилғиси)?
– воқеа жойидан топилган идишдаги (шиша, банка) ва гумон қилинаётган шахсдан олинган суюқликлар бир турга мансубми?
– экспертизага тақдим этилган объектларда (кийим, тупроқ намуналари, тахта бўлакларида ва ҳ.к.) нефть маҳсулотларининг ёки ёнилғи–мойлаш материалларининг қолдиқлари (излари) борми?
– экспертизага тақдим этилган объектлардаги модда қолдиқлари нефть маҳсулотларининг (ёнилғи–мойлаш материалларининг) қайси турига мансуб?
– экспертизага тақдим этилган кийим юзасида ёнилғи–мойлаш материалларининг излари борми? Агар бўлса улар гумон қилинаётган шахснинг уйидан олинган ёнилғи–мойлаш материали билан бир хилми?
– кийимдаги доғлар маълум бир автомобилдан қолган ёғлаш учун ишлатиладиган материалми?
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорлар ва кучли таъсир қилувчи дорилар экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– воқеа жойидан олинган, топилган модда(лар) гиёҳвандлик воситаси (психотроп моддаси, прекурсор)ми, агар гиёҳвандлик воситаси (психотроп модда) бўлса, қайси турига мансуб?
– тақдим этилган объектлар (шприц, игна ва шиша идишлар)да наркотик ёки кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қолдиғи мавжудми?
– тақдим этилган ўсимлик қайси турга мансуб ва унинг таркибида гиёҳвандлик воситалари борми?
– гумон қилинаётган шахсдан ва унинг уйидан мусодара қилинган намуналар умумий бир тур ёки туркумга мансубми, агар шундай бўлса, қайси тур ёки туркумга тааллуқли?
– мусодара қилинган моддалар умумий манбага (умумий массага) мансубми?
– мусодара қилинган моддалар олинган, қўлланилган хомашё, ўсган жойи, тайёрланиши, ишлаб чиқарилиш усули ва сақлаш шароити бўйича умумий манбага мансубми?
– мусодара қилинган ўсимлик маълум бир томорқада ўсганми?
Таркибида спирти бўлган суюқликлар экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– текшириш учун тақдим этилган суюқликнинг табиати ва таркиби қандай?
– текшириш учун тақдим этилган суюқликлар ароқми, агар ароқ бўлса, улар физик–кимёвий кўрсатгичлари бўйича давлат стандарти талаблари (қуйилиш миқдори, қуввати, микроқўшимчалари)га жавоб берадими?
– воқеа жойидан олинган номаълум ичимлик таркибида одам организми учун зарарли, кучли таъсир қилувчи моддалар мавжудми?
– текшириш учун тақдим этилган суюқлик қўлбола ёки завод шароитида тайёрланганми?
– текшириш учун юборилган спирт қандай хомашёдан тайёрланган, унинг тури аниқлансин?
– таққослаш учун корхонадан ва савдо дўконидан олинган ароқ маҳсулотлари этикетларида қўрсатилган ёзувларга мос келадими?
Суд–тупроқшунослик экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– тақдим этилган объектларда бирорта бегона қатламлар борми, агар бўлса улар тупроқ эмасми?
– тупроқ қолдиқлари объектнинг қайси қисмида жойлашган?
– тақдим этилган объектлардаги тупроқ моддалари ва воқеа содир бўлган ердан олинган тупроқ намуналари умумий туркум ва гуруҳга тааллуқликми?
– тақдим этилган объектлардаги тупроқ жойнинг муайян қисмига (ернинг маълум қисми, унинг ўлчамлари ва чегараси белгилаб берилади) тааллуқлими?
– объект муайян жой ёки бошқа предмет билан ўзаро алоқада (контактда) бўлганлиги;
– объектдаги тупроқ қолдиқлари қайси ҳудудга тегишли эканлигини белгилаш;
– муайян жой тупроғига хос бўлмаган қаттиқ жисмларни топиш.
Металлар, қотишмалар ва улардан тайёрланадиган буюмлар экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– экспертизага тақдим этилган ашёвий далилларда қандай металл заррачаси бор?
– гумон қилинаётган шахсдан олинган, экспертизага тақдим этилган буюмлар
– босқон, тарози, болғачаларда олтин (ёки жиноий иш тафсилотига кўра бошқа металл) борми?
– жабрланувчининг ярасидан олинган заррача металлданми, агар шундай бўлса, унинг таркибида қандай металл бор?
– гумон қилинаётган шахснинг кийимида металл (масалан, пўлат) қириндилари борми?
– экспертизага тақдим этилган металл қандай буюмлар тайёрлашга мўлжалланган?
– тақдим этилган автомобиль қанотининг ботган юзасида мис ва хром борми?
– металл буюм қанча вақт ичида занглаган?
– айбланувчидан олинган пичоқ қандай пўлат навидан тайёрланган?
– экспертизага тақдим этилган буюмлар – тиш қопламаси, билагузук, тумор қандай қотишмалардан тайёрланган?
– воқеа жойидан олинган металл бўлаги гумон қилинаётган шахсдан олинган пичоқнинг бир қисми бўлиши мумкинми?
– текширишга тақдим этилган тиш қопламалари гумон қилинаётган шахсдан олинган қотишмадан ясалган бўлиши мумкинми?
– гумон қилинаётган шахсдан ва база омборхонасидан олинган том тунукаси бир корхонада ишлаб чиқарилганми?
– гумон қилинаётган шахслардан олинган сидирға узуклар умумий ишлаб чиқариш манбага эгами?
– гумон қилинаётган шахсдан олинган ясама пичоқ, унинг уйидаги пўлат варақларидан ясалганми?
Одам биоматериалларидан ташқари объектлар экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– Тақдим этилган буюмлар (пичоқ, арра, болта) да ёғоч ва дарахт пўстлоғи зарралари борми?
– Ҳодиса жойидан олинган пичоқнинг ёғоч дастаси қандай дарахтдан ясалган?
– Тақдим этилган пичокда, аррада, ломда, болтада топилган ёғоч зарралари ҳодиса содир бўлган жойдан олинган ёғоч зарралари билан дарахт ёғочининг бир тури (туркуми)га мансубми?
– Автомашинадан топилган ёғоч заррачалари йўл четида ўсаётган дарахт турига мансубми?
– Тақдим этилган гумон қилинаётган шахсдан ва омборхонадан олинган дон бир умумий манбага мансубми?
– Гумон қилинаётган шахсдан ва омборхонадан олинган дон аввал битта умумий массада бўлганми?
Суд–зоологик экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– тақдим қилинган кийим (автомашинанинг юк хонаси, сумка ёки бошқа жой)да хайвонларнинг соч толалари борми?
– топилган объект қандай ҳайвон юнги (жуни, сочи)?
– топилган юнг (соч) қайси жониворга тегишли?
– агар бу юнг жониворники бўлса, у ҳолда жониворларнинг қайси тури (уруғдош, оиладошлари)га мансуб?
– текширилган юнглар (жун)жониворларнинг бир тури (уруғдош, оиладошлари)га мансубми?
– юнг маълум бир жониворникими (от, қўй, эшак) ёки юнгли буюмга (ондатрадан қулоқчин, қўй терисидан шуба) тааллуқлими?
– тақдим қилинган мўйна бўлагининг ранги табиийми ёки бўялганми?
– воқеа жойидан олинган юнг намуналари ва гумонланувчининг уйидан топилган юнг бир турдошми (бир гуруҳга тааллуқлими)?
Одам ДНКси суд–биологик экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– Р.А. шимидан топилган қон доғлари одам ДНКси суд–биологик экспертизаси тадқиқотлари учун яроқлими?
– Р.А. шимида топилган қон доғлари қандай жинсли шахсдан келиб чиққан?
– Р.А. шимидан топилган қон доғи Р.А.дан, Т.А. дан ёки бошқа шахсдан келиб чиққанми?
– Р.А. шимидан топилган қон бир ёки бир неча шахслардан келиб чиққанми?
– Экспертизага тақдим этилган суртмадаги маний (сперма) доғи бир ёки бир неча шахслардан келиб чиққанми?
– Р.А. шимидан топилган маний (сперма) доғи Р.А.дан, Т.А. дан ёки бошқа шахсдан келиб чиққанми?
– Экспертизага тақдим этилган бўлакларга бўлинган одам танаси қисмлари; калла суяги, тана қисми, оёқ суяклари битта мурдага ёки бир неча мурдаларга тегишлими?
– Экспертизага тақдим этилган бўлакларга бўлинган одам танаси қисмлари: калла суяги, тана қисми, оёқ суяклари тегишли бўлган шахс Г.А. ва Т.А.нинг биологик фарзанди?
– Экспертизага тақдим этилган Чирчиқ дарёси қирғоғида топилган калла суяги 1976 йилда туғилган А.Т., 1978 йилда туғилган К.С.ларнинг биологик отасига (онасига) тегишлими?
– С.А. 2002 йил 15 майда туғилган И.С.нинг биологик онасими?
– У.А. 2002 йил 15 майда туғилган И.С.нинг биологик отасими?
– С.А. ва У.А.лар 2002 йил 15 майда туғилган И.С.нинг биологик ота–онасими?
Суд–транспорт–изшунослик экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– транспорт воситаларидаги жароҳатларнинг ҳосил бўлиш механизмини аниқлаш;
– тўқнашув вақтида транспорт воситалари бир–бирига нисбатан қандай ҳолатда бўлганлигини аниқлаш;
– тўқнашув вақтида транспорт воситаларининг бўйлама ўқлари ўзаро (бир–бирига нисбатан) қандай бурчак остида бўлганлигини аниқлаш;
– транспорт воситалари дастлаб ва кейинчалик қайси қисмлари билан тўқнашганини белгилаш;
– воқеа жойидаги изларга кўра ҳодиса қандай тарзда бошланганлигини аниқлаш;
– тўқнашув жойи йўл қатнов кисмининг қаерида бўлганлигини аниқлаш;
– тўқнашув йўл қатнов қисмининг қайси томонида содир бўлганлигини аниқлаш;
– тўқнашув вақтида транспорт воситалари йўл ўқига нисбатан қандай бурчак остида бўлганлигини аниқлаш;
– тўқнашувгача, тўқнашув вақтида ва ундан кейин транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишлари қандай бўлганлигини аниқлаш;
– тўқнашув вақтида транспорт воситалари ҳаракатда ёки уларнинг биттаси тўхтаб турганлигини аниқлаш.
Суд ёнғин–техникавий экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– ёнғиннинг маркази (ўчоғи) аниқлансин.
– ёнғин тарқалиш йўналиши аниқлансин.
Шунингдек, ёнғинга алоқадор бўлган физик аломатларни аниқлашга қаратилган саволлар:
– тақдим этилган воқеа жойидан олинган электр симларининг уланишида носозликлар мавжудми?
– тақдим этилган воқеа жойидан олинган электр симларида қисқа туташув аломатлари мавжудми?
– тақдим этилган омборхона ичидан олинган модданинг (суюқликнинг) алангаланиш ҳарорати аниқлансин.
– тутаб ёнган тамаки маҳсулоти чўғи қолдиғининг иссиқлик қуввати ҳодиса жойидаги ёнувчи материалларни ёндиришга етарлими ёки йўқми?
– пахта толаси ёнғин рўй бериши олдида бўлган шарт–шароитларда ўзидан–ўзи (ёнғин манбаисиз) ёниб кетиши мумкинми?
– темир челак цистернага ишқаланиши натижасида учқун пайдо бўладими? Агар пайдо бўлса, ушбу учқун ёнғин чиқишига сабаб бўлиши мумкинми?
– пахта тойи пўлат боғичи ўзаро ёки вагоннинг металл кисмига ишқаланиши натижасида учқун пайдо бўладими? Агар пайдо бўлса, ушбу учқун ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкинми?
– қора (оқ, кулранг) рангли тутун қандай моддалар ёниш натижасида ҳосил бўлади?
Ёнғин чиқишининг бевосита сабабини аниқлаш учун қуйидаги саволлар қўйилади:
– ёнғин нефть маҳсулотларидан чиққанми?
– электр симларида қисқа туташув аломатлари бўлса, ёнғиннинг келиб чиқишига сабаб бўлганми?
– ушбу ёнғиннинг сабабчиси бир дона гугурт чўпи алангаси бўлиши мумкинми?
– ёнғиннинг бевосита келиб чиқиш сабаби аниқлансин.
*Аммо, «Ёнғин бирор шахс ўт қўйиши натижасида пайдо бўлганми?» ёки «Ёнғин оловдан эҳтиётсизлик оқибатида фойдаланиш натижасида пайдо бўлганми?» каби ҳуқуқий мазмунга эга саволларни ҳал этиш экспертнинг вазифасига кирмайди.
Суд–қурилиш–техник экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– уйнинг (дала ҳовлининг, гаражнинг) баҳоланиши тўғрими (далолатномада турар–жой инспекцияси баҳолаган вақтини кўрсатиш керак)?
– даъво қилинаётган уй–жойни, техник жиҳатдан қурилиш нормалари ва қоидаларини бузмасдан бўлиб бўладими?
– агар даъво қилинаётган уй–жойни ажратиб берилган улушларга мос қилиб бўлиб бўлмаса, техник жиҳатдан даъво қилинаётган томонга ажратиб берилган улушларга яқинроқ қилиб бўлиб бўладими?
– техник жиҳатдан бўлиниши мумкин бўлган уй–жойнинг даъво қилинаётган улушларининг баҳоси қандай?
– уй–жойни техник жиҳатдан бўлиш мумкин бўлган вариантини амалга ошириш учун қандай қайта жиҳозлаш ишлари (хоналарни, хонадонларни ажратиш–изоляция қилиш)ни олиб бориш керак?
– рухсатсиз (ўз ихтиёри билан) қурилган қурилмалардан фойдаланишнинг техник тартибини аниқлаш.
Юқорида кўрсатилган саволларни ечиш учун қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши лозим:
– уй жойнинг инвентар ҳужжатлари, қурилмаларнинг техник таснифи ва кўрсатилган баҳоси, ҳовлининг асосий қурилмалари билан режаси;
– ҳар бир қурилманинг баҳоланиш далолатномаси (конструктив элемантлари), уларнинг техник ҳолати ва ҳисобланган нархи кўрсатилиши керак;
– кўрсатилган қурилмалар лойиҳа талабларига, қурилиш меъёрларига, лойиҳалаш ва ишлар олиб бориш қоидаларига жавоб берадими?
Бу саволларни ечиш учун экспертга қуйидаги маълумотларни тақдим этиш лозим:
– уй–жойнинг инвентар ҳужжати, ер участкаси берилиши ҳақидаги қарор;
– уй–жойнинг умумий ёки ягона лойиҳаси, ер участкасида уй– жой қуриш, доимий фойдаланишга берилганлиги ҳақидаги шартнома;
– уй–жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси;
– қурилмаларнинг, хонадонларнинг режалари.
Ушбу турдаги экспертизалар жараёнида қуйидаги саволлар ҳам ҳал этилиши мумкин:
– тақдим этилган сметада қайта тиклаш ишларига (қурилмаларнинг эскирганлиги, нотўғри фойдаланганлиги ёки авария ҳодисаси рўй берганлиги сабабли) қўйилган нарх асослими?
– сметада кўрсатилган ишларнинг қайси бири тўлиқ, қайси бири майда тузатиш ишларига киради, уларнинг баҳоси қандай?
Бу саволларни ечиш учун қуйидаги маълумотларни тақдим этиш лозим:
– қурилмаларнинг (хонадонларнинг) режалари, хоналарнинг ўлчамлари, баландлиги, деразалар, эшиклар, жавонларнинг ўлчамлари ва жойланишлари билан ва ҳ.к.;
– қурилмаларнинг (хонадонлар) малакали мутахассислар (муассасалар) томонидан кўздан кечириш далолатномалари;
– таъмирлаш–қурилиш сметалари.
Уй–жойлар ички ишланишининг зарарланишидаги техник сабаблар, уй–жойларнинг намлик ва ҳарорат тартибларининг бузилишини аниқлаш бўйича саволлар:
– аниқланган камчиликларни (ҳаммасини кўрсатиш керак) ички нуқсонлар деб ҳисобласа бўладими?
– кўрсатилган камчиликларни таъмирнинг қайси тури билан тузатса бўлади?
– қурилмалардаги шароит ишлар бажарилишига зарар келтирадими?
Суд–ер экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– ер майдонларини томонларнинг 3/5 ва 2/5 улушлари (ёки бошқа улушларини кўрсатиш лозим) бўйича шартли меъёр ва қоидалар асосида бўлиш мумкинми?
– фойдаланиш тартиби белгиланган уй–жой ер майдонларини томонларнинг 2/3 ва 1/3 улушлари бўйича шартли меъёр ва қоидалар асосида бўлиниши аниқлансин.
– ер майдонларини яшаш уйлари ва ёрдамчи иншоатларни суд қурилиш эксперти хулосасида кўрсатилган бўлиш вариантлари ва шартли меъёр ва қоидалар асосида бўлиниши аниқлансин.
– ер майдонларини серветут белгиланиши билан (серветут – ўзганинг ер майдонидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи) шартли меъёр ва қоидалар асосида бўлиши мумкинми?
– ер майдонларини бўлган ҳолда улардан алоҳида кириб–чиқиш йўлаклари белгилансин.
– умумий фойдаланишда бўлган ер майдонларини шартли меъёр ва қоидалар асосида чегараланиши аниқлансин.
*Суд–ер экспертизасини ўтказишда визуал кўздан кечириш услуби, лазер ўлчагич ускунаси ва рулеткалар билан ўлчаш услуби, режаларни таққослаш услубларидан фойдаланилади.
Суд–фонографияэкспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– юқорида қайд этилган суҳбатлар идентификацион тадқиқоти учун яроқлими?
– экспертизага тақдим этилаётган CD–R «Verbatim» русумли компакт дискнинг «17.07.WMA» файлига ёзилган: «…Соғлиқлариз яхшими?…», – сўзлари билан бошланиб, «…Бўпти, ака гаплашамиз …», – сўзлари билан тугалланувчи биринчи суҳбатнинг, ҳамда шу компакт дискнинг «24.24.WMA» файлига ёзилган: «Уф, ёмон ичим оғрияпти…», – сўзлари билан бошланиб, «…Яхши, насиб…», – сўзлари билан тугалланувчи иккинчи суҳбатнинг мазмунлари, шу суҳбатлар стенограммалари матнига тўғри келадими? (компакт дискни кўздан кечириш ва эшитиб кўриш баённомаси 2019 йил 26 ноябрь куни билан расмийлаштирилган).
– юқорида қайд этилган микроаудиокассетанинг магнит тасмасида механик (фақат магнит тасма тадқиқот қилинган ҳоллардагина) ёки (рақамли, компакт дискларда, уяли телефонда ва ҳоказо) электроакустик монтаж белгилари мавжудми?
– юқорида қайд қилинган суҳбат ёзилган компакт (ёки рақамли) дискда электроакустик монтаж белгилари мавжудми?
– юқорида қайд этилган суҳбатда нечта шахс иштирок этган? Уларнинг жинси қандай? Суҳбат жараёнида суҳбатлашувчиларга жисмоний ва руҳий таъсир ўтказиш аломатлари мавжудми? Уларнинг нутқлари ўқитилганми ёки эркин нутқми?
– юқорида қайд этилган суҳбат қаерда (кўчада, хонада) ёзиб олинган?
– юқорида қайд этилган суҳбатда иштирок этган ва шу суҳбат стенограммасида шартли равишда «Б» деб белгиланган шахснинг овози ва нутқи фуқаро К.нинг овози ва нутқига тегишлими?
– тадқиқот қилинувчи суҳбат экспертизага тақдим қилинган «CENIX» русумли рақамли диктофонда ёзиб олинганми (ёки аниқ бир асбоб–ускуна кўрсатилиши лозим. Бунда мазкур масалани ҳал қилиш учун фонограмма бирламчи ёзиб олинган деб тахмин қилинган асбоб–ускуна экспертизага тақдим қилиниши лозим)?
– тадқиқот қилинувчи суҳбат унинг аслими ёки нусхасими (бу ҳолатда ҳам масалани ҳал қилиш учун фонограмма бирламчи ёзиб олинган деб тахмин қилинган асбоб–ускуна экспертизага тақдим қилиниши лозим)?
*Агар тадқиқот қилинувчи суҳбат сифати қониқарсиз бўлса ва уни ташқи шовқиндан тозалаш учун махсус билим, асбоб– ускуна ёки дастур зарурати бўлса, у ҳолда қуйидаги савол қўйилади:
– экспертизага тақдим этилаётган Digital voice Recorder VN–2100 РС моделли «OLYMPUS» русумли рақамли диктофонни «А» файлининг, «1» йўлакчасига ёзилган: «…Ассалому алайкум…»,– сўзлари билан бошланиб, «…Терговга кетяптида…»,– сўзлари билан тугалланувчи суҳбат ташқи шовқинлардан тозаланиб, унинг стенограммаси матни тузилсин.
Суд–товаршунослик экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– товарнинг номи ва унинг гуруҳи қандай?
– тақдим этилган саноат маҳсулоти қандай маҳсулотдан тайёрланган?
– тадқиқот учун тақдим этилган маҳсулот нуқсони фойдаланиш натижасидами ёки сифатсизлигиданми?
– қадоқлаш қоидаси бузилганми?
– жабрланувчининг эгнидаги шими тинтувдаги гумонланувчининг уйидан топилган курткага мос тушадими?
– тадқиқ қилинаётган маҳсулот янгими ёки кийилганми?
– тақдим этилган маҳсулотнинг сифати намуна сифатига тўғри келадими? Агар тўғри келмаса, уларнинг фарқи нимада?
– тадқиқот учун тақдим этилган товарнинг кўрилаётган даврдаги баҳоси қандай?
– зарарлангандан ёки бузилгандан кейинги келтирилган моддий зарарнинг ҳажми қанча?
– текширилаётган объектнинг ҳозирги (яъни экспертиза ўтказиш) вақтдаги ўртача бозор баҳоси қандай?
– текширилаётган объектнинг ўтган даврнинг муайян вақтига ўртача бозор баҳоси қандай бўлган? *(Ушбу саволни ечиш учун эксперт ихтиёрига экспертиза тайинлаган идора томонидан ўтган даврнинг сўралган вақтига товарга бўлган нарх–наволар ҳақида камида учта манбадан маълумотлар тақдим қилиши шарт).
*Юқорида кўрсатилган саволлар энг кўп учрайдиган саволлар бўлиб, иш материаллардаги ҳолатлар ва иш мазмунига қараб уларнинг доираси кенгайиши мумкин.
Суд–экологик экспертизасида ҳал этиладиган саволлар:
– Экспертизага тақдим этилган атроф–муҳит объектлари (тупроқ, сув, ўсимликлар) да заҳарли кимёвий моддалар (оғир металлар) борми ва айнан қандайлари?
– Экспертизага тақдим этилган намуналарда пестицид (хлорофос, ДДТ, фосфамид ва ҳ.к.)лар борми?
– Экспертизага тақдим этилган намуналарда заҳарли модданинг миқдори қанча?
– Экспертизага тақдим этилган модда заҳарли бирикмалар гуруҳига кирадими? Унинг заҳарлилиги атроф–муҳит объектларида қандай муддат мобайнида сақланади?