Давра суҳбати!

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамкорлигида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар академияси тингловчилари учун давра суҳбати ташкил этилди.

Тингловчиларга Марказ музейи, Марказнинг Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси ва Одам ДНКси ва суд-биологик экспертизаси лабораториялари фаолияти таништирилди.

Давра суҳбатида Суд-иқтисодий экспертизаси бўлими мудири Ш.Уразматов, Суд-автотехника лабораторияси бош эксперти М.Махкамов, Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси эксперти Ф.Исомиддинов, Суд фонография экспертизаси лабораторияси эксперти Т.Йулдошевлар маъруза билан иштирок этишди.