✅Жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Адлия вазирлигида Ҳукуматлараро ҳамкорлик хизмати (GPI) билан ҳамкорликда хорижий экспертлар М.Галлахар ҳамда Т.Сорсан томонидан семинар-тренинг бўлиб ўтди.
✅Семинар-тренингда :
🔹Буюк Британияда қонунчилик билан ишлаш асослари;
🔹Буюк Британия Давлат хизматида кадрлар фаолиятини баҳолаш;
🔹Буюк Британия Давлат хизматида коррупцияга қарши курашиш механизмлари каби мавзуларда маърузалар ўқилди.
✅Семинар-тренингда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Кадрлар бўлими бошлиғи О.Муртазаев, Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими мутахассиси Ф.Каюмова ва Ташкилий назорат ва таҳлил бўлими катта мутахассиси С.Кудратовлар иштирок этишди.