ИИВ Академиясида давра суҳбати!

✅Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси курсантларига суд-кимёвий экспертизасини тайинлашда аҳамият берилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳамда жиноятларни тергов қилишда терговчи ва суриштирувчиларнинг суд-кимёвий экспертлари билан самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш мақсадида “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноятларни тергов қилишни такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

✅Давра суҳбатида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Материаллар, ашёлар, буюмлар криминалистик экспертизаси лабораториясининг бош эксперти, фармацевтика фанлари номзоди Н.Ш.Халилова иштирок этиб, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларга қарши муросасиз курашилаётганига қарамай, ушбу муаммо жаҳон ҳамжамиятини жиддий ташвишга солаётгани, сўнгги йилларда янги турдаги жиноятларнинг пайдо бўлиши инсоният саломатлигига катта хавф туғдираётганини айтиб ўтди.

 

Skip to content