Ҳарбий прокуратура ходимларига ўқув машғулоти ўтказилди!

✅Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида Ҳарбий прокуратура органлари тизимида хизмат қилаётган терговчилар учун “Суд-автотехника ва суд трассология экспертизаларини тайинлаш, ўтказиш тартиби ҳамда ушбу жараёнда аҳамият қаратилиши лозим бўлган масалалар” мавзусида ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

✅Ушбу тадбирда Суд-автотехника экспертизаси лабораторияси мудири Қ.Умидиллаев прокуратура ходимларига суд-автотехника экспертизасини ўтказиш тартиби ва суд-автотехника экспертизаси томонидан ҳал этиладиган масалалар ҳақида маъруза қилди.

✅Маъруза якунида прокуратура ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларига эксперт томонидан жавоблар олишди.

Skip to content