✅Жорий йилнинг 28 октябрь куни Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида “Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни” муносабати билан семинар-учрашув бўлиб ўтди.
✅ Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар Вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институти Сафарбарлик кафедраси доценти Н.Жумаев Марказ ходимларига маъруза қилди.
✅Маърузада табиий офатлар яъни тошқинлар, кучли шамол, радиация, портлаш ёки захарланиш инсонларнинг саломатлиги хавфини келтириб чиқариши таъкидланди. Шунингдек, Республикамизда шу билан бир қаторда Марказимизда табиий офатларни олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлар амалга оширилиши ҳақида батафсил маълумот берилди.