ЁТЭ лабораторияси
эксперти: А.Д.Пардабоев
Марказнинг Ёнғин-техник экспертизаси лабораториясида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги 4125-сонли “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида янги тур экспертиза “Электротехникавий экспертизаси”ни жорий этиш хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги 5997-сонли “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида фармонида “Суд экспертизаси сифатини изчил яхшилаш, Суд экспертизаси амалиётига янги инновацион ишланмаларни жорий этиш, эксперт тадқиқотларининг турлари, хусусан, суд-психологик ва суд-электротехник экспертизалари, озиқ-овқат маҳсулотлари суд экспертизаларининг сифати ва ишончлилигини ошириш масаласи” юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Марказ 2020 йилдаЁнғин-техникавий экспертизаси лабораториясини моддий техника базасини мустахкамлаш ва бу билан экспертиза тадқиқотларини ишончлилигини ошириш, экспертиза тадқиқотларига инновацион ишланмалар, юқори аниқликдаги ускуналарни қўллаш мақсадида, “Empyrean” русумли (PANalytical Netherlands) Рентген ускунасини ҳарид қилди.
“Empyrean” русумли (PANalytical Netherlands) Рентген ускунаси ёрдамида электр ўтказгичлардаги вужудга келган ҚТ (қисқа туташув)ни қандай келиб чиқққанлиги, унинг ёнғиндан олдин ёки ёнғин вақтида содир бўлганлигини ва бошқа бир қатор масалаларни аниқлаш имкониятини ўзида мужассам қилган қурилма ҳисобланади.
Амалиёт, шуни кўрсатмоқдаки электр симларида қисқа туташув содир бўлаётган ёнғинларнинг асосий сабабчиси бўлиб хизмат қилади. Бунда, суд- ёнғин-техник экспертизаси тадқиқотлари орқали электр ўтказгичларидаги қисқа туташувни (ҚТ) бирламчи ёки иккиламчи содир бўлганлигини, яъни қисқа туташувни содир бўлиш вақтини дифференсациясини ўрганиш асосий вазифадир. Бундай тадқиқотларни эса “Empyrean” русумли (PANalytical Netherlands) Рентген ускунасида ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Одатда, ёнғин содир бўлганда ёнғинни текшириш билан шуғулланаётган суриштирувчи, терговчи ходиса жойидан ашёвий далиллар олиб, экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор билан экспертиза муассасасига текшириш учун юборади.
Электротехник экспертизаси муҳандислик – техник тадқиқотларни назарда тутади. Электротехника экспертизаси, унинг номи назарда тутилганидек, электр қурилмалар, электр ускуналар ва мосламалар мажмуини ўз ичига олган муҳандислик объектларини текширади. Тадқиқот объектлари хисобланган маиший ва саноат электр тармоқлари ускуналари ва мосламаларида бузилишларни, жиҳозларнинг ишдан чиқиши, аварияга олиб келган омиллар ва бошқаларни аниқлаш учун тадқиқотлар олиб борилади. Бундай электротехник экспертиза тадқиқотлари асосида электр тармоқлари ёки электр жиҳозларининг бузилишига сабабчи бўлган техник носозликлар аниқланиб хулоса тузилади ва бу электротехникавий экспертиза хулосаси кўрилаётган ишга қонуний бахо беришга имкон яратади.
“Empyrean” русумли (PANalytical Netherlands) Рентген ускунаси.
Электр тармоқлари ёки электр жиҳозларининг ишлаши билан боғлиқ муаммоли холатлар юзасидан суд жараёнлари тез-тез учраб туради. Улар суғурта компаниялари томонидан зарарни қоплаш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, шахсларга зарар етказиш факти бўйича қўзғатилган ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларнинг барчасида ҳодисанинг айбдорини аниқлаш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга, чунки ишнинг натижаси унга боғлиқ. Электротехника экспертизаси қурилмалар ёки тармоқларнинг ҳолати ҳақида фикр юритади, улар асосида ҳодисанинг техник сабабларини аниқлаш имконияти бўлади.
Электротехника экспертизаси, электр жиҳозларини текшириш доирасида олиб бориладиган аниқ таҳлил турлари доираси жуда кенг. Эксперт фаолиятининг қуйидаги йўналишларини ўз ичига олади:
Бино ёки иншоотларнинг электр таъминоти тизимидаги камчиликларни аниқлаш ишлари.
Уларнинг нотўғри ишлатилишини аниқлаш мақсадида изоляция материалларини таҳлил қилиш.
Электр жиҳозларининг хизмат кўрсатиш ва ишга яроқлилигини таҳлил қилиш.
Жиҳозни қасддан шикастланиш белгилари бўйича текшириш.
Ишлатиладиган материаллар ёки ускуналар сифатини таҳлил қилиш.
Бирга ҳужжатлар билан ишлатиладиган материаллар ва ускуналар мувофиқлигини текшириш.
Бино ва иншоотларнинг электр таъминоти тармоқлари кўрикдан ўтказилиши мумкин.
Шунингдек, электротехника экспертизаси электр тармоқлари ёки электр жиҳозларининг бузилиши ёки ишдан чиқиш сабабларини аниқлаш билан қуйидаги вазифаларни ҳал қилади:
Ўрганилаётган қурилма ёки электр тармоғидан фойдаланиш вақтида аниқланган бузилиш ёки носозлик сабабини аниқлаш.
Текширилаётган қурилма ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини аниқлаш.
Текширилаётган қурилманинг электр тармоқлари техник хусусиятларига мослигини таҳлил қилиш.
Ўрганилаётган қурилманинг ушбу механизмлар категорияси учун умумий қабул қилинган стандартларга жавоб беришини аниқлаш.
Юқоридагилардан, электротехникавий экспертизасининг имкониятлари кенглигини ва унинг хар қандай электр сохаси билан боғлиқ ишларни кўришда ўрни беқиёс эканлигини кузатишимиз мумкин.
Адабиётлар
- Смелков Г.И., Александров А.А., Пехотиков В.А. Методы определенияпричастности к пожарам аварийных режимов в электротехнических устройствах.М.: Стройиздат, 1980. 58 с.
- Маковкин А.В., Кабанов В.Н., Струков В.М. Проведение экспертных исследований по установлению причинно-следственной связи аварийных процессов в электросети с возникновением пожара. М.: ВНКЦ МВД СССР, 1990. 64 с.
- 3. SchontagA. ArchivfurKriminologie, 115 Bd., Munchen, 1956. 66.
- Hagemuer W. Die metallographischeUntersuching von Kupferleiternals MethodzurUntercheidungzwischenprimaren und sekundarenKurzschlussen // Schriftenreihe der Deutsch
Volkspolizei. 1963. № 7–12. S. 1 160–1 170.