Давра суҳбати!

✅Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси тингловчилари учун Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида “Суд қурилиш техникавий экспертизаси”, “Ҳужжатларни криминалистик текшириш”, “Қалбаки пуллар, чет эл валюталари, қалбаки ҳужжатлар ва қимматли қоғозлар экспертизалари” мавзуларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

✅Давра суҳбатида Академия тингловчиларига ушбу мавзулар юзасидан Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси мудираси Н.Солиева, Суд-иқтисодий экспертизаси бўлими етакчи эксперти Э.Медзвецкая ҳамда Суд-қурилиш-техник экспертизаси бўлими эксперти Э.Каюмовлар маъруза қилишди.