🔵Тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.
🔵1989 йилнинг 21 октябрь куни Ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра Ўзбек тилига – Давлат тили мақоми берилди.
🔵Ушбу санани кенг нишонлаш мақсадида жорий йилнинг 14 октябрь куни Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида “Ўзбек тили байрами”га бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
🔵Тадбирда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси катта ўқитувчиси М.Омонова “Тил-миллат кўзгуси” мавзусида Марказ экспертларига маъруза қилди.