✅Жорий йилнинг 13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университети 3-курс талабалари учун Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида ўтказиладиган экспертизалар билан таништириш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.
✅Семинарда тингловчиларга Марказнинг янги ихтисослаштирилган бинолари, лабораториялар ва бўлимлар таништирилиб, Марказда бажарилаётган экспертиза турлари, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бугунги кунда экспертизанинг имкониятлари ҳақида марказнинг Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси мудираси Н.Солиева, лаборатория эксперти Ф.Исомиддиновлар томонидан маъруза ўқилди.
✅Маърузадан сўнг, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига малакали экспертлар томонидан жавоблар олишди.