Курсантларга ўқув семинар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги Академияси 5-курс курсантлари учун Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида ўтказиладиган экспертизалар билан таништириш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда тингловчиларга Марказнинг янги ихтисослаштирилган бинолари, лабораториялар ва бўлимлар таништирилиб, Марказда бажарилаётган экспертиза турлари, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бугунги кунда экспертизанинг имкониятлари ҳамда ёнғин билан боглиқ ҳодисаларда ўтказиладиган экспертизалар турлари ҳақида марказнинг Ёнғин-техник экспертизаси лабораторияси мудири Я.Рустемов томонидан маъруза ўқилди.

Маърузадан сўнг, Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги Академияси курсантлари ўзларини қизиқтирган саволларига малакали экспертлар томонидан жавоблар олишди.

Skip to content