Талабалар билан учрашув!

✅Жорий йилнинг 8 октябрь куни Тошкент давлат юридик университетининг 4-курс талабалари учун Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида ўқув семинари ҳамда экскурсия ташкил этилди.

✅Талабаларга марказнинг янги замонавий биноси, марказ музейи таништирилиб, Суд баллистика ва трасология экспертизаси лабораторияси мудири Э.Чуряков, Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси эксперти Н.Ильясова ва Материаллар, ашёлар, буюмлар криминалистик экспертизаси лабораториясининг эксперти Н.Халиловалар томонидан ушбу лабораторияларда ўтказиладиган экспертизалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

✅Учрашув якунида марказнинг Ташкилий назорат ва таҳлил бўлими ходими С.Кудратов талабаларнинг қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.