Халқаро ҳамкорлик!

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Ўзбекистон делегацияси МДҲ иштирокчи-давлатлари суд экспертиза органлари раҳбарларининг Давлатлараро кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битим лойиҳасини келишиш бўйича экспертлар гуруҳи йиғилишида қатнашди.

Йиғилиш Беларус Республикаси раислигида оффлайн ва видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегацияси таркиби Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика Суд экспертизаси маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази, Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази вакилларидан иборат.

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази номидан Марказ директорининг ўринбосари У.Узаков, Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи С.Саидходжаевлар иштирок этишди.

Йиғилишда Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон Республикалари ва Россия Федерацияси делегациялари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари ҳам иштирок этишди.

Очиқ ва конструктив мулоқот руҳида ўтган йиғилишда иштирокчилар битим лойиҳаси матни юзасидан фикр алмашиб, ўз таклифларини тақдим этишди. Йиғилиш якунида иштирокчилар экспертлар гуруҳининг кейинги йиғилишида битим лойиҳасини муҳокама қилиш борасидаги ишларни давом эттиришга келишиб олишди.

Skip to content