✔️Жорий йилнинг 5 октябрь куни Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси ҳамкорлигида Украина Ички ишлар вазирлигининг Давлат илмий-тадқиқот эксперт-криминалистик маркази билан видеоконференцалоқа орқали онлайн учрашув бўлиб ўтди.
✔️Учрашув аввалида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори Акрам Ҳалилов Марказ тарихи ва унинг бугунги кундаги нуфузи, суд-экспертлик фаолияти ҳақида қисқача маъруза қилди.
✔️Учрашув давомида:
🔹Икки томон ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, қўшма дастурларни амалга ошириш тўғрисида битим тузиш;
🔹Икки давлат экспертлари учун малака ошириш ва амалиёт ўташни ташкил этиш;
🔹Қўшма илмий-амалий конференциялар ташкил этиш ва халқаро тадбирларда, жумладан, Бутунжаҳон суд экспертлари уюшмаси ҳомийлигида ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиш каби масалалар муҳокама этилди.
✔️Бундан ташқари томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболдаги режалари тўғрисида келишиб олдилар.