Халқаро сертификат!

Жорий йилнинг 31 июль куни Россия Федерацияси “РосНаука” томонидан ташкил этилган “Всероссийское общество научно-исследовательских разработок «ОНР ПТ Сайнс» 43-халқаро илмий-тадқиқот ишлари танловида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Сифат менеджменти бўлими бошлиғи Д.Тошева, Марказнинг Одам ДНКси суд биологик экспертизаси лабораторияси мудири А.Норматов ва мазкур лаборатория экспертлари Д.Ахмедова, Н.Саитова, Х.Махаматхужаев, Б.Ахмедов “POPULATION AND CRIMINALISTIC ANALYSIS OF THE GLOBAL FILERTM STR LOCI IN THE UZBEK POPULATION” мавзусидаги илмий маколаси билан иштирок этиб, халқаро танловда 2-ўрин соҳиби бўлишди ва махсус халқаро диплом ва сертификат билан такдирланишди.

Марказ фаолиятида амалга оширилаётган суд экспертиза соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини янада халқаро миқиёсга олиб чиқишда ва Марказ фаолиятининг нуфузини оширишда муаллифларга омад тилаймиз!