Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг “Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятининг асосий йўналишлари” мавзусидаги Матбуот анжумани бўлиб ўтди.
✅Матбуот анжуманида Марказнинг масъул ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
✅Суд экспертиза соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, бу йил 70 йиллигини нишонлаган Марказ амалга оширган ишлар, суд-экспертлик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг давоми сифатида янги босқичга ўтиш, қатор муаммолар ва ҳал қилиниши керак бўлган ишлар бўйича Марказ директори ўринбосари У.Узаков, Илмий тадқиқот бўлими бошлиғи Н.Қолқанов, АКТ ва инновацияларни жорий қилиш бўлими бошлиғи М.Ёқубовлар маъруза қилишди.
✅Тадбир давомида соҳага оид қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатлар, хусусан жорий йилнинг 5 июлида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6256-сон Фармони мазмун моҳияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
✅Анжуман якунида ОАВ вакилларининг барча саволларига малакали экспертлар томонидан жавоб берилди.