Германияда малака ошириш!

Жорий йилнинг 13-24 сентябрь кунлари Германия жиноий полицияси Федерал бошқармаси (ВКА) томонидан ВКА собиқ стипендиатлари учун Берлин шаҳрида малака ошириш курси бўлиб ўтди.

Ушбу ўқув курсида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Суд-автотехника экспертизаси лабораторияси бош эксперти Муроджон Махкамов иштирок этди.

Ўқув курси давомида М.Махкамов интернетда гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш; терроризм ва кибер жиноятларга қарши кураш; компьютер-техник экспертизасини ўтказиш ва олинган маълумотларни қайта ишлаш асослари; воқеа жойидан ашёвий далилларни олиш каби мавзулардаги семинар ва тренингларда фаол иштирок этиб, BKA томонидан махсус сертификатга эга бўлди.