Туркияда малака ошириш!

Жорий йилнинг 17-24 сентябрь кунлари Турк Стандартлар Институти (TSE) ўқув маркази ва “Ўзбек-Турк Тест Маркази” ҳамкорлигида Туркиянинг Анталия ва Гебзе шаҳарларида ташкил этилган ISO/IEC 17025:2017 стандарти бўйича халқаро эксперт-аудитор “Синов ва калибрлаш лабораторияларининг ваколатлилигига қўйиладиган умумий талаблар” мавзусидаги малака ошириш курси якунланди.

✅Малака ошириш курсининг дарслари ва ўқув машғулотлари TURKAK Аккредитация Марказининг халқаро эксперт аудитори Ипак Кашикчи ва Турк Стандартлар Институти (TSE) нинг ўқув марказининг бош директори Серҳат Жанпулат томонидан ўтказилди.

✅Гебзе шаҳрида жойлашган Турк Стандартлар Институти (TSE) да тегишли лаборатор тадқиқот усуллари бўйича амалий машғулот тренинглари бўлиб ўтди.

✅Малака ошириш курсида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Сифат менеджменти бўлими бошлиғи Тошева Динара Музрафовна иштирок этди.

✅Малака оширишда TS EN ISO/IEC 17025:2017 “Cинов ва калибрлаш лабораторияларининг ваколатлилигига қўйиладиган умумий талаблар” бўйича халқаро эксперт аудиторлик курси ва TS EN ISO 19011 “Сифат менеджмент аудити бўйича қўлланма”, TS EN ISO/IEC 17025:2017 “Cинов ва калибрлаш лабораторияларининг ваколатлилигига қўйиладиган умумий талаблар”, TS EN ISO / IEC 17024:2012 “Ходимлар аттестациясини амалга оширувчи ташкилотларга қўйиладиган умумий талаблар” дастурини ўз ичига оладиган “Cинов ва калибрлаш лабораториялари, Менеджмент тизими аудитори” курси бўлиб ўтди. Якуний имтиҳон натижалари бўйича Синов ва калибрлаш лабораториялари менеджмент тизими бўйича Халқаро эксперт аудиторлик ваколатини берувчи ҳалқаро сертификат билан тақдирланди.

✅Мазкур малака ошириш дастури ва халқаро эксперт аудиторлик ваколати келгусида мамлакатимизда суд экспертлик фаолиятининг сифатини янада яхшилаш, лаборатор хизматлар учун сифатни таъминлайдиган тизимни такомиллаштириш ва давлат суд экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини белгиланган тартибда ихтиёрий сертификатлаштириш ишларини ташкиллаштириш учун хизмат қилади.