Талабаларга экскурсия ташкил этилди!

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Тошкент давлат юридик университетининг 4-курс талабалари учун Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида ўқув семинари ҳамда экскурсия ташкил этилди.

Талабаларга марказнинг янги замонавий биноси, марказ музейи таништирилиб, Суд баллистика ва трасология экспертизаси лабораторияси мудири Э.Чуряков томонидан ушбу лабораторияда ўтказиладиган экспертизалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашув якунида марказнинг Ташкилий назорат ва таҳлил бўлими ходими С.Кудратов талабаларнинг қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.

Skip to content