Айни дамда Туркия Республикаси Анталия шаҳрида Турк Стандартлар Институти (TSE) ўқув маркази ва “Ўзбек-Турк Тест Маркази” ҳамкорлигида ташкил этилган ISO/IEC 17025:2017 стандарти бўйича халқаро эксперт-аудитор “Синов ва калибрлаш лабораторияларининг ваколатлилигига қўйиладиган умумий талаблар” мавзусидаги малака ошириш курси бўлиб ўтмоқда.
✅Малака ошириш курсида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Сифат менеджмент бўлими бошлиғи Тошева Динара Музрафовна иштирок этмоқда. Маъруза Турк Стандартлар Институти (TSE) нинг шу соҳада тажрибали бўлган халқаро эксперт-аудитор – Ипак Кашикчи ва Турк Стандартлар Институти (TSE)нинг Ўзбекистондаги филиали ходими Гузал Турсунметова томонидан ўтказилди.
✅Малака ошириш курсининг 1-кунида ISO/IEC 17025:2017 стандартининг 1-7 банд талаблари батафсил таҳлил қилинди, амалий мисоллар орқали тушунтирилди, халқаро эксперт-аудиторнинг вазифа ва функциялари, Турк Стандартлар Институти (TSE)да мазкур стандарт талабларини белгилайдиган ишлаб чиқилган ҳужжатлар ҳақида маъруза бўлиб ўтди. 1-кун маърузасининг якунида тингловчилар билан савол-жавоб ўтказилди.
✅Малака ошириш дастурида 4 кунлик назарий маърузалар, 4 кун амалий машғулотлар ўтказилиш белгиланган. Дастур бўйича оралиқ ва якуний имтиҳон бўлиб ўтади. Имтиҳондан муваффақиятли ўтган тингловчилар ISO/IEC 17025:2017 стандарти бўйича халқаро намунадаги Халқаро эксперт аудиторлик ваколатига ва сертификатига эга бўлади.