Республика суд экспертизаси маркази экспертларининг имзо варақаларини текшириш жараёнлари якунланди!

✅Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 39-моддасига биноан, Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлиги Марказий сайлов комиссияси томонидан 5 кунлик муддатда текширилди.

✅Ўз навбатида мазкур текширув жараёнларига Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг криминалист, хатшунос эксперт-мутахассислари жалб қилинди.

✅Мазкур жараёнларда Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси мудираси Н.Солиева, бош экспертлар Н.Ильясова, Н.Мамаюсупова, эксперт С.Корж ҳамда иш ўрганувчи эксперт Н.Нажмидиновалар фаол иштирок этиб, ўзларининг экспертлик тажрибалари асосида имзо варақаларининг ҳақиқийлиги бўйича хулосаларини тақдим этдилар.