❗️Адлия вазирлиги ташаббуси билан ”Меҳр улаш” қон топшириш хайрия акцияси бўлиб ўтди.
❗️Ушбу акциядан кўзланган асосий мақсад донорликни ривожлантириш ва рағбатлантиришдир.
❗️Акцияда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, ўз ҳиссаларини қўшишди.
❗️Донорлик ҳар қандай инсон қилиши мумкин бўлган оддий, шу билан бирга олий қаҳрамонликдир.
❗️Адлия органлари ва муассасалари кўнгилли ходимлари ҳам хайрли ишга қўл уриб, инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб этиш мақсадида “Меҳр улаш” хайрия қон топшириш акциясида иштирок этишди.