Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун ҳужжатларни қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш курсига 2021 ўқув йили учун хужжатларни қабул қилиш муддати 2021 йил 30 сентябрга қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

-марказ директори (комиссия раиси) номига ариза (аризада талабгорнинг қайси тилда таълим олиш истаги кўрсатилади);

-паспорт нусхаси;

-маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси;

-3,5х4,5 ҳажмдаги икки дона фотосурат;

-нодавлат суд-экспертиза ташкилоти номидан тавсиянома (агар талабгор юридик шахс ходими бўлса);

Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига келиб ёки почта ёхуд info@sudex.uz электрон почта орқали сифатли (кўринарли, яхши ўқиладиган) даражада тақдим қилишлари (суҳбат жараёнида ҳужжатларнинг асли кўрсатилади) лозим.

Қабул комиссияси томонидан (ўзбек ёки рус тилида) суҳбат 2021 йил сентябр ойининг иккинчи ўн кунлигида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази биноси (Тошкент шаҳри, Миробод тумани Фарғона йўли кўчаси)да ўтказилади.

Ўқиш муддати олти ойдан (24 хафта) кам бўлмаган муддатда ташкил этилади.

Ўқиш учун тўлов миқдори  ўқув жараёни анъанавий  таълим шаклида ташкил этилганда, амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 45 (қирқ беш) баравари миқдорида, масофавий таълим шаклида ташкил этилганда эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 (қирқ) баравари миқдорида амалга оширилади.

 

Қўшимча маълумот учун телефон: (71)209-11-55 (ички 190).

Электрон манзил: info@sudex.uz

Skip to content