Германияда экспертлар малака оширмоқда!

✅Айни дамда Германия жиноий полицияси Федерал бошқармаси (ВКА) томонидан ВКА собиқ стипендиатлари учун Берлин шаҳрида малака ошириш курси бўлиб ўтмоқда.

✅Ушбу ўқув курсида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Суд-автотехника экспертизаси лабораторияси бош эксперти Муроджон Махкамов иштирок этмоқда.

✅Ўқув курси давомида М.Махкамовнинг “Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолияти” мавзусидаги тақдимоти бўлиб ўтди.