Ўзбекистон мустақиликнинг дасталабки йилларида иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий йўналишларда кенг қамровли ислоҳатлар қилишни бошлаб юборди. Жумладан, суд-экспертлик соҳасининг ҳам юридик ҳуқуқий асоси босқичма-босқич такомилаштириб борилди.
Ҳусусан, 1995 йил 14 ноябрь куни Суд экспертизаси соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг илмий даражасини ва асосланганлигини ошириш, мустақил экспертиза хизматини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг экспертиза хизматини ривожлантириш тўғрисида ” қарори қабул қилинди.
2010 йил 2 июнда Ўзбекистон Республикасининг “Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонуни қабул қилинши суд-экспертлик фаолиятининг янги ҳуқуқий асосларини бошлаб берди десак муболаға қилмаган бўламиз. Қонун билан суд экспертининг асосий принциплари, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа ташкилот раҳбарининг суд-экспертлик фаолияти соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланиши билан бирга суд экспертизасини ўтказишнинг ҳуқуқий асослари белгиланиб қўйилди.
Бундан ташқари, эксперт бўлишга талабгорлар томонидан “сув қилиб ичиб юборилган” Адлия вазирининг 2011 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сон буйриғи билан қабул қилинган “Суд экспертизаси муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома ҳам суд экспертиза муассасасида суд экспертизаси турлари ҳақида санаб ўтилишидан ташқари экспертиза ўтказиш учун юбориладиган материалларни расмиялаштириш ва суд экспертизасини ўтказиш ва унинг натижаларини расмиялаштириш тартибини белгилайди.
2012 йил 14 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судларнинг малакали эксперт тадқиқотларига бўлган эҳтиёжларини қондириш, суд экспертизаси соҳасидаги тадқиқотларнинг илмий асосланганлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 321-сон билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” қарори қабул қилинди.
Юқоридаги қарор билан 2012 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказини ривожлантириш дастури ҳамда Марказ ходимларининг чекланган умумий сони 177 нафар, улардан бошқарув ходимлари 49 нафар бўлган тузилмаси шакиллантирилди.
Шунингдек, давлат суд экспертларинингмалака ошириш курсларида муайян суд-экспертлик фаолияти бўйича малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 206-сон билан тасдиқланган “Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш тартиби тўғрисида” низоми қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик фаолиятини жадал ривожлантириш, нодавлат ташкилотлар томонидан суд-экспертлик фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини яратиб бериши билан муҳим аҳамият касб этади.
Жорий йилнинг 05 июлъ куни “Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилнди. Мазкур фармон Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик фаолиятини ривожлантириш Концепцияси мамлакатимизда суд-экспертиза соҳасини ривожлантиришнинг яқин ва узоқ муддатли истиқболларини белгилашга қаратилган.
Президент фармони билан Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган концепцияси ҳамда Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган концепцияси бўйича 2021 — 2023 йилларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан «йўл харитаси» белгилаб олинди.
Бир сўз билан айтганда, мустақиллик йилларида суд-эксперлик соҳаси юқорида келтирилган қонун ва қонун ости ҳужжатларнинг қабул қилиниши билан суд-экспертиза соҳасининг мустаҳакам ҳуқуқий асоси яратилди
Намозов Шохрух-Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси
лабораторияси иш ўрганувчи стажёри