Видеоконференцалоқа орқали давра суҳбати!

✅Жорий йилнинг 28 май куни Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва судьялар учун “Янги жорий этилган суд экспертиза турларининг аҳамияти, тайинлаш тартиби ва ҳал этадиган масалалари” мавзуcидаги давра суҳбати видеоконференцалоқа орқали ташкил этилди.

✅Ушбу тадбирда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ходимлари ва Тошкент давлат юридик университети “Криминалистика ва суд экспертизаси” кафедраси ўқитувчилари маъруза билан қатнашишди.

✅Шунингдек тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Бош прокуратура Академияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳам иштирок этишди.

✅Тадбирда:
🔹Республика суд экспертизаси маркази томонидан олиб борилган ишлар: муаммо ва ечимлар;
🔹Рақамли экспертизаларни такомиллаштириш масалалари;
🔹Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораториясидаги янги тур экспертизалар имкониятлари ва ҳал этадиган масалалари;
🔹Суд автомобил йўллари экспертизасининг замонавий имкониятлари;
🔹Суд психологик экспертиза асослари ва муаммолари;
🔹Суд-иқтисодий экспертизаси имкониятлари;
🔹Озиқ-овқатлар суд экспертизаси тадқиқотлари имкониятлари каби масалалар муҳокама қилинди.