Yangiliklar

Суд экспертиза ва халқаро аккредитация масалалари бўйича онлайн йиғилиш

Жорий йилнинг  28 май куни БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашишнинг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси томонидан ташкил этилган “Межведомственное координационное заседание по вопросам судебно-медицинской экспертизы” мавзусидаги идоралараро онлайн йиғилиши бўлиб ўтди. Онлайн йиғилишда БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашишнинг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси, Туркманистон Республикаси Суд тиббий экспертиза бюроси, Туркманистон Республикаси Бош прокуратураси, Литва Республикасининг аккредитация бўйича масъул ходимлари ва халқаро маслаҳатчилари,  Ўзбекистон республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази, АҚШ  ва бошқа хорижий давлатлар суд экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Ушбу тадбирда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Сифат менеджмент бўлими бошлиғи Д.М.Тошева “Опыт получения международной аккредитации” мавзусидаги тақдимоти билан қатнашди. Маърузада Марказ фаолияти, Марказ лабораторияларини ISO/IEC 17025:2017 стандарт талаблари бўйича халқаро аккредитациядан ўтказишда дуч келинган муаммолар ва аккредитациядан ўтиш қонун қоидалари, бу жараён қандай босқичларда амалга оширилганлиги батафсил ёритиб берилди. Маъруза йиғилиш иштирокчиларида жуда катта қизиқиш уйғотди.  Келгусида Марказ ва Туркманистон Республикаси Суд тиббий экспертиза бюроси ўртасида суд экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш ва ҳамкорлик ўрнатиш бўйича дастлабки қадамлар ташланди.

Шунингдек, онлайн йиғилишда:

-Инструменты и услуги Лабораторной и научной службы УНП ООН;

-Программа Международных совместных учений УНП ООН;

-Методическое пособие УНП ООН по проведению комплексной судебной психико-лингвистической и религиозной экспертизы (ТВС);

-Проделанная совместная работа УНП ООН и служб судебно-медицинской экспертизы Туркменистана и последующие шаги;

-Процесс подготовки Центрального бюро судебно-медицинской экспертизы Туркменистана к подаче заявки на получение международной аккредитации каби мавзуларда маъруза тақдимотлари  тингланди.

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .