✅Жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Геномика ва биоинформатика марказида “Генетика, геномика ва биотехнологиянинг замонавий муаммолари” мавзусидаги VⅠ сонли Халқаро илмий-амалий анжуман конференцияси бўлиб ўтди. Конференция онлайн шаклда WEBINAR платформасида ўтказилди.
✅Онлайн конференцияда 10 дан ортиқ ташкилотларнинг 100 дан ортиқ ходимлари иштирок этишди.
✅Конференцияда геномика, протеомика, биотехнология соҳасидаги илмий тадқиқот ишларининг замонавий йўналишлари, Фанлар Академияси, Қишлоқ Хўжалик вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази, Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг бўлим ва алоҳида илмий тадқиқот лабораториялари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг тегишли кафедраларида микроорганизмлар, ўсимликлар ва одам генетикаси бўйича тайёрланган илмий тадқиқот материаллари кўриб чиқилди.
✅Бундан ташқари, конференцияда геномика, протеомика, биотехнология соҳасида фаолият олиб бораётган хорижий ҳамкасблар ҳам иштирок этишди.
✅Онлайн конференцияда Марказнинг Сифат менеджмент бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Миллий Университети мустақил изланувчиси Д.М.Тошева “Population and criminalistic analysis of the Global Filertm STR loci in the Uzbek population” мавзусидаги тезиси билан иштирок этди.