Давра суҳбати!

✅Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Академияси курсантлари учун марказ фаолияти бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

✅Ушбу давра суҳбатида Суд-фонография экспертизаси лабораторияси етакси эксперти М. Ташпулатов, психолог-эксперт Р. Ирискулова, Ҳ.Т. Маҳмудовалар марказнинг тарихи, суд-фонография экспертизаси ҳамда суд-психологик экспертизаси тўғрисида курсантларга маъруза ўқиб беришди.

✅Тадбир якунида курсантлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.