Суд экспертиза соҳасида Мастер-класс

🔹Жорий йилнинг 22 апрель куни Адлия вазирлигида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми доирасида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан “Маълумот ва ахборотларни бошқариш” мавзусига бағишланган мастер класси ташкил қилинди.

🔹Тадбирда Марказ директори А.Халилов, БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашишнинг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонасининг кординатори Мирзахид Султановлар кириш сўзи билан иштирок этишди.

🔹Ушбу мастер-классда БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашишнинг Халқаро консультанти, Литва полицияси суд экспертиза маркази директорининг маслаҳатчиси Даива Якубаускиене томонидан Ўзбекистон Республикасидаги суд экспертизаси муассасаларининг халқаро аккредитациядан ўтиш масалалари, шу жумладан “Маълумот ва ахборотларни бошқариш” мавзуси муҳокама қилинди.

🔹Марказнинг Ахборот технологиялари ва инновацияларни жорий қилиш бўлими бошлиғи М.Ёқубов томонидан “Суд экспертиза ҳисобини юритиш тизими” дастури тақдимоти бўлиб ўтди.

Skip to content