Халқаро илмий-амалий конференция

Жорий йилнинг 15-16 апрель кунлари Украинанинг “Проф.Н.С.Бокариус номидаги суд экспертиза институти” Миллий илмий марказида «Суд экспертиза ва криминалистиканинг долзарб масалалари» номли Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Ушбу конференцияда Украина, Ўзбекистон, Арманистон, Македония, Латвия,Польша каби бир қатор давлатларнинг суд экспертиза марказлари онлайн режимда иштирок этишди.

Шулар қаторида онлайн-конференцияда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директорининг экспертлик фаолияти ва илмий ишлар бўйича ўринбосари У.Узаков, лаборатория мудираси Р.Ахмедова шунингдек З.Сайфутдинов,Т.Ромаданова,
С.Корж, Т.Йўлдошевлар иштирок этишди.

Тадбирнинг кун тартибида суд экспертиза соҳасининг бугунги кундаги имкониятлари ва долзарб муаммолари, одил судловни экспертиза билан таъминлашнинг норматив-ҳуқуқий тартибга солишнинг муаммолари ва уларнинг ечимлари каби масалалар ўрин олди.

Skip to content