Халқаро илмий-амалий конференция

Жорий йилнинг 16 апрель куни Россия Федерацияси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Россия Федерал суд экспертизаси маркази томонидан “Шарқ-ғарб: суд экспертлик соҳасида ҳамкорлик. Суд экспертизаси объектларининг қийматларини аниқлашнинг долзарб масалалари” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирнинг мақсади – суд экспертизаси объектларининг қийматларини аниқлаш, ушбу соҳадаги қонун ижодкорлигининг услубий асослари бўйича турли мамлакатларнинг илмий, таълим ва суд экспертиза ташкилотлари вакиллари ўртасида фикр ва тажриба алмашиш.

Конференцияда Россия Федерацияси, Белоруссия, Ўзбекистон, Арманистон, Молдова каби бир қатор давлатларнинг суд экспертиза марказлари онлайн режимда иштирок этишди.

Шулар қаторида онлайн-конференцияда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директорининг экспертлик фаолияти ва илмий ишлар бўйича ўринбосари У.Узаков, ҳамда А.Пак, Н.Колканов, М.Махкамов, М.Каландаровлар иштирок этишди.

Конференцияда Суд товаршунослик экспертизаси бўлими мудираси А.Пак ва Суд автотехника экспертизаси лабораторияси бош эксперти М.Махкамовлар маъруза билан иштирок этишди.