Жорий йилнинг 14 апрель куни Тошкент давлат юридик университетида маҳорат дарси ўтказилди.
Ушбу тадбирда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Суд-фонография экспертизаси лабораторияси психолог-эксперти Р.Ирискулова “Ҳуқуқий этика, профессионал жавобгарлик, адлия органлари ходимининг касбий ахлоқи” мавзусида Хусусий ҳуқуқ факультети талабалари учун маъруза билан иштирок этди.
Маърузада Ўзбекистон Республикасида адлия органлари ва муассасалари ходимларининг одоб-ахлоқлари, яъни касб этикалари, маданиятлари эгаллаб турган лавозимларидан қатъий назар биринчи масала сифатида қаралиши таъкидланди. Чунки, адлия идоралари ходимлари бевосита халқ билан муносабатда бўладилар, уларнинг фикрини, дардини, арзини эшитадилар ва тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар ва йўналишлар берадилар.
Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассис томонидан жавоблар олишди.