Илмий кенгаш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида Илмий кенгаш бўлиб ўтди.

 Онлайн тарзида ташкил этилган илмий кенгашда марказий аппарат ва вилоят бўлимлари иштирок этди.

Илмий кенгаш кун тартибига 5 та масала киритилган бўлиб улар:

  1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъатининг 2020 йил 29 октябрдаги 7/20-сон қарори муҳокамаси тўғрисида.
  2. Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан 2020 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар таҳлили ва келгусидаги вазифалар тўғрисида.
  3. 2020 йил II ярим йиллик иш режасининг 1.2-бандига асосан Марказнинг Суд-автотехника экспертизаси лабораторияси бўлими фаолиятини комплекс текшириш натижалари юзасидан тузилган маълумотнома тўғрисида.
  4. Марказнинг 2020 йил II ярим йиллик иш режасига асосан Марказнинг Жиззах вилояти бўлими фаолиятини комплекс текшириш натижалари юзасидан тузилган маълумотнома тўғрисида.
  5. Марказнинг 2020 йил II ярим йиллик иш режасига асосан Марказнинг Самарқанд вилояти бўлими фаолиятини комплекс текшириш натижалари юзасидан тузилган маълумотнома тўғрисида.

Танқидий  руҳда ўтган йиғилиш якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва соҳани ривожлантириш бўйича чоралар белгиланди.

Skip to content