Меморандум доирасида прокурорлар ва суд-экспертиза ташкилотлари ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш, ўқув жараёнида ўзаро техник имкониятлардан самарали фойдаланиш, шунингдек, биргаликда илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказишни таъминлаш бўйича ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди.
Меморандум юзасидан прокуратура ва экспертиза муассасаси ходимлари амалий қобилиятини оширишга қаратилган ҳамкорликда ўқув фильмлар тайёрлаш, назарий билимларини оширишга қаратилган ўқув, услубий қўлланмалар чоп эттириш ҳамда ушбу жараёнларни ўз вақтида бажарилишини таъминловчи “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиши белгиланди.
Томонлар ўқув жараёнига тажрибали ходимларни жалб қилиш, сайёр машғулотларни ташкилотлар ўқув базасида ўтказиш, масофали таълим имкониятларидан фойдаланилган ҳолда таълим сифатини ошириб боришни келишиб олдилар.