Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Facebook даги расмий саҳифаси facebook.com/sudexuz гуруҳида “Суд-фонография экспертизаси. Уни ўтказиш тартиби ва аҳоли учун яратилган имкониятлар” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилди.
Мулоқотда Марказнинг матбуот котиби, Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи С.Саидходжаев ва Суд-фонография экспертизаси лабораторияси эксперти Т.Йўлдошев иштирок этди.
Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олди:
Суд-фонография экспертизаси имкониятлари, унинг объектлари ва ҳал этадиган масалалари;
Экспертиза учун материалларни тайёрлаш ва намуналарни олиш тартиби.
Бундан ташқари Т.Йўлдошев янги жорий қилинган Суд компьютер техника экспертизаси ҳақида ҳам тушунча бериб ўтди.
Фуқаролар мавзуга оид саволларни юқоридаги Facebookдаги манзилга ёки Марказнинг info@sudex.uz электрон почтаси орқали йўллаб, барча саволларга жавоблар олишди.