Давра суҳбати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 31 октябрь куни  “Адлия вазирлигининг халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик соҳасидаги фаолияти ҳамда халқаро элементи мавжуд бўлган шартнома (битим)ларни кўриб чиқишда адлия органларининг роли: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги “давра суҳбати” бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи С.Саидходжаев ва бўлим мутахассиси Ф.Каюмовалар ZOOM платформаси асосида видеоконференцалоқа орқали иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг  Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи А.Сайдахмедов “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигиниг халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик соҳасидаги фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари” ҳақида, Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармаси ходими А.Нарзуллаев “Халқаро элементи мавжуд бўлган шартнома (битим)ларни кўриб чиқишда адлия органларининг роли” мавзусида, Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси ходими Ш.Хамидов “Халқаро элементи мавжуд бўлган шартнома (битим)ларда низоларни ҳал қилиш бўйича қоидаларнинг ўзига ҳос жиҳатлари” мавзусида тадбир иштирокчиларига тушунтириш бердилар.

Skip to content