Жорий йилнинг 4 ноябрь куни БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Марказий Осиё учун Дастури Бошқарув Қўмитасининг бешинчи учрашуви онлайн тарзда ўтказилди

Унда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директорининг ўринбосари У.Узоқов, Сифат менеджменти бўлими бошлиғи Д.Тошева ва Материаллар, ашёлар, буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси бош эксперти Н.Кораблевалар иштирок этишди.

Учрашув БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги Минтақавий вакили Aшита Миттал хоним ва  БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг штаб-квартираси амалиёт бўлими директори ўринбосари  Кэндис Велш хонимнинг кириш сузи билан бошланди.

Тадбирда  2019-2020 йиллардаги ҳамкорликнинг умумий натижалари,  БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг COVID-19 га қарши муносабати ва 2021 йилга мўлжалланган иш режасининг  муҳокамаси бўлиб ўтди.

Шунингдек 2021-2025 йилларда Марказий Осиё давлатлари учун БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг дастури  лойиҳасининг  тақдимоти ўтказилди ҳамда 2015-2020 йилларда Марказий Осиё давлатлари учун мавжуд  бўлган БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси дастурининг амал қилиш муддатини узайтириш  масаласи кўриб чиқилди.

Тадбирнинг барча иштирокчилари ушбу Дастур  одил судлов тизимини ва қонун устуворлигини янада кучайтириш борасида  ўз самарисини беришига ишонч билдиришди.

Skip to content