Жорий йилнинг 22 октябрь куни Адлия вазирлигининг facebookдаги “Адлия билан мулоқот” (https://www.facebook.com/groups/adliya/)
ва Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг facebook.com/sudexuz гуруҳида “Материаллар, ашёлар, буюмлар криминалистик экспертизаси лабораториясида ўтказиладиган экспертиза турлари ва уларнинг имкониятлари” мавзусида “On-line” мулоқот бўлиб ўтди.
Мулоқотда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директорининг экспертлик фаолияти ва илмий ишлар бўйича ўринбосари У.Узаков, “Материаллар, ашёлар, буюмлар криминалистик экспертизаси” лабораторияси мудираси Р.К.Ахмедова ва лабораториянинг бош эксперти, фармацевтика фанлари номзоди Н.Ш.Халиловалар иштирок этишди.
Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олди:
“Материаллар, ашёлар, буюмлар криминалистик экспертизаси” лабораториясида ўтказиладиган экспертиза турлари ва уларнинг имкониятлари;
“Гиёҳванд воситалари, психотроп моддалар, прекурсорлар ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари бўйича хал қилинадиган масалалар”;
“Материаллар, ашёлар, буюмлар криминалистик экспертизаси” лабораториясининг ISO 17025 ҳалқаро сертификатини қўлга киритганлиги ҳақида.
Фуқаролар “Материаллар, ашёлар, буюмлар криминалистик экспертизаси”га оид ўзларини қизиқтирган саволларни Адлия вазирлигининг @adliyaga_savolbot электрон почтаси орқали йўллаб, марказ экспертлари томонидан жавоблар олишди.