Жорий йилнинг 2020 йил 22 октябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) нинг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси БМТнинг Афғонистон ва қўшни давлатлар учун минтақавий дастури доирасида Суд тиббиёти ва гиёҳвандлик бўйича минтақавий ишчи гуруҳининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди

Учрашувда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг “Материаллар, ашёлар, буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси бош эксперти Кораблева Надежда Владимировна ва катта эксперт Пак Элеонора Вечаславовна иштирок этиб, “Янги турдаги гиёҳванд моддаларининг ноқонуний тарқалиш муаммолари” мавзусида тақдимот қилдилар.

Ушбу тадбир ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Ўзбекистон Республикаси суд экспертизаси муассасалари ходимлари ўртасида Минтақавий дастурда иштирок этадиган мамлакатлар билан ҳамкорликни кучайтиришга, шунингдек Ғарбий ва Марказий Осиё минтақасида гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашнинг минтақавий стратегиялари ва режаларини ишлаб чиқишга қаратилган.

Учрашувда Афғонистон, Эрон Ислом Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон Республикаси, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, шунингдек Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш маркази  вакиллари ва уларнинг глобал дастурларининг экспертлари иштирок этишди.

Онлайн йиғилишнинг барча иштирокчилари ўз ҳудудларида гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ вазият ва асосий муаммолар тўғрисида тақдимотлар қилдилар.

Skip to content