Брифинг трансляцияси «UzReportTv» ва «O‘zbekiston 24» телеканалларида ва «Youtube», facebook.com/sudexuz да узатилди.
Жумладан, “Марказ фаолияти коронавирус пандемияси шароитида қандай тартибда ташкил этилди?
Карантин эълон қилинган пайтдан бошлаб бугунги кунга қадар Марказ ўз фаолиятини тўхтатгани йўқ. Чунки унинг фаолияти бевосита ҳуқуқни муҳофаза килувчи органлар ва судлар томонидан жиноий, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий ишларни кўриб чиқилиши билан боғлиқ. Сир эмаски, Марказ экспертлари томонидан берилган экспертиза хулосалари — инсонларнинг тақдирини ҳал қилиш борасида муҳим восита ҳисобланади.
Шунга кўра, Марказнинг иш фаолияти Республика махсус комиссиясининг қарорлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсиялари асосида тўлиқ ташкил қилинди”,- каби саволларга тўлиқ жавоб берилди.