ШҲТ аъзо давлатлар адлия вазирларининг еттинчи мажлисига тайёргарлик кўриш, суд-экспертлик фаолияти ва юридик хизматлари бўйича экспертлар гуруҳининг иккинчи Қўшма экспертлар йиғилишида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи С.Саидходжаев қатнашди.
ШҲТ аъзо давлатлар адлия вазирларининг еттинчи мажлисининг мақсади – ШҲТ доирасида адлия соҳасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва аъзо давлатларда суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишдан иборат.