Жорий йилнинг 21-25 сентябрь кунлари Россия Федерацияси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Федерал бюджет муассасаси Россия Федерал суд экспертизаси маркази томонидан “Шарқ-Ғарб: суд экспертизада ҳамкорлик. Психологик ва лингвистик экспертизаси: қидирув, ғоялар, ечимлар” («Восток -Запад : партнёрство в судебной экспертизе , психологическая и лингвистическая экспертиза : поиски, идеи и решения») номли онлайн конференция ташкил этилди.
Конференцияда Марказнинг Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси мудири Н.Солиева, лаборатория эксперти Н.Нишанова ва иш ўрганувчи эксперт Р.Ирискуловалар иштирок этишди.
Россия Федерацияси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Федерал бюджет муассасаси Россия Федерал суд экспертизаси маркази директори – Светлана Аркадьевна Смирнова очиб берган онлайн конференцияда экстремистик ва террористик фаолият билан боғлиқ жиноий ишлар материалларини ўрганишда суд экспертиза ташкилотларининг халқаро ҳамкорлигини кенгайтириш, клиник ва психологик суд экспертизаси принциплари каби масалалар кўриб чиқилди.
Суд лингвистик экспертизаси, вояга етмаганларга интернетдаги деструктив таъсир: психологик таъсир мезонларини аниқлаш, суд муаллифлик экспертизасида нутқ кўникмаларини тизимлаштириш: назарий ва услубий асослар ҳақида батафсил маълумот олинди.