Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида 2020 йил 24 сентябрь куни Эксперт – малака комиссияси навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Эксперт – малака комиссиясида 2 та ходим 4 та турдаги экспертизаларни мустақил ўтказиш ҳуқуқи билан давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказилди. Комиссия қарорига асосан  Ф.Исомиддинов ва С.Абдуваитовларга

Дастхат ва имзоларни тадқиқот қилиш,

Ҳужжатлар реквизитларини тадқиқот қилиш,

Суд иқтисодий текширишлар, жумладан: бухгалтерлик, молия-кредит, меҳнат иқтисодий, режали-иқтисодий, статистик тадқиқот қилиш ҳамда

Ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизасини тадқиқот қилиш мутахассисликлари бўйича  Давлат суд эксперти гувоҳномалари билан биргаликда экспертизаларни мустақил ўтказиш ҳуқуқи берилди.

Skip to content