Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси Маркази барчангизни Мустақиллик байрами билан табриклайди!!!

Сизларни ва яқинларингизни энг буюк, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги айёми билан самимий муборакбод этади!

Шу муносабат билан Марказда Мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами карантин талабларига риоя қилган ҳолда нишонланди.

Марказнинг бир қатор ходимлари фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди ва  муносиб рағбатлантирилди.

Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси Маркази  барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилаб,

Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда улкан ютуқлар тилаб қолади!

Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!

Skip to content