Маълумки, Адлия вазирлиги ҳузуидаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ISO/IEC 17025 стандарт талаблари бўйича халқаро аккредитациядан ўтиш учун белгиланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, сифат менеджменти тизимида бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. Стандарт талабига кўра, танланган аккредитация соҳалари бўйича жараёнларнинг сифат назорати таъминланмоқда. Тадқиқотларни ўтказувчи ходимларнинг ваколатлилигини таъминлаш ва малакасини ошириш мақсадида хорижий мамлакатларда стажировкалар ташкиллаштирилиб, халқаро консультантлар томонидан ўтказиладиган ўқув тренингларида иштирок этиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 12-14 февраль ва 27-29 август кунлари Марказда БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Ўрта Осиёдаги минтақавий ваколатхонасининг ҳомийлигида Марказ ходимлари учун “System development, documentation and accreditation based on ISO 17025:2017 for testing and calibration laboratories” ва “Internal Auditor of Management System based on ISO/IEC 17025:2017” мавзуларида малака ошириш тренинг машғулотлари ташкиллаштирилди. Тренинг машғулотлари TUV International Certification, Cert International ва IRCA етакчи аудитори Владимир Береснев томонидан ўтказилди.
Мавзуларнинг мақсади, стандарт ва методология тушунчаларининг ўзаро фарқли томонлари,
ISO, менеджмент, менеджмент тизими, ички аудиторлик талаблари ва ички аудит ўтказиш тартиблари таҳлил қилинди. ISO/IEC 17025:2017 стандарт талабидаги ўзига хос бандлар ва уларни амалиётга тадбиқ этиш жараёнлари муҳокама қилинди. Шунингдек, амалий машғулот ва тест синовлари олиниб, ходимларнинг билимлари тегишлича баҳоланди. Тренинг якунида ходимлар махсус ваколатлилик сертификатлари билан тақдирланишди.