Эксперт – малака комиссияси навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинииг 2010 йил 16 декабрдаги 300-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида 2020 йил 28 август куни Эксперт – малака комиссияси навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Эксперт – малака комиссияси мажлиси давомида давлат суд эксперти сифатида экспертизаларни мустақил ўтказиш ҳуқуқи билан аттестациядан ўтказиш учун тақдим этган ходимларнинг ҳужжатлари ўрганилди ва улар билан суд-экспертлик фаолиятини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, суд экспертизасининг назарий асослари ва амалий масалалари, аниқ эксперт мутахассислиги бўйича саволларга жавоб бериш орқали уларнинг махсус билимлари даражаси баҳоланди.

Эксперт – малака комиссиясида 3 та ходим 4 та турдаги экспертизаларни мустақил ўтказиш ҳуқуқи билан давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказилдилар ва комиссия қарорига асосан

О.Муртазаев, Д.Вахидова ва О.Мусаевларга

Суд сиёсатшунослик-лингивистик тадқиқот қилиш, Одам биоматериаллари ДНКсини тадқиқот қилиш ва Суд иқтисодий экспертизалари мутахассисликлари бўйича  Давлат суд эксперти гувоҳномалари билан биргаликда экспертизаларни мустақил ўтказиш ҳуқуқи берилди.

Skip to content