Жорий йилнинг 10 сентябрь куни “БМТ нинг гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашишнинг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонасининг “Ўзбекистон Республикасида суд экспертиза ташкилотларининг имкониятларини мустаҳкамлаш-фаза II” мавзусида 2020-2021 йилларга мўлжалланган навбатдаги лойиҳаси бўйича онлайн конференция йиғилиши бўлиб ўтди

Онлайн йиғилишда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

Лойиҳани амалга ошириш бўйича маълумот;

Лабораториялар талаби ва потенциалини баҳолаш ҳамда ISO/IEC 17025:2017 стандарт талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун халқаро консультантларни жалб этиш;

Тадқиқот ва калибрлаш лабораторияларининг ваколатлилигига қўйиладиган умумий талаблар (ISO/IEC 17025:2017) ва ички аудит ўтказиш бўйича ўқув тренингларини режалаштириш;

Мувофиқлаштириш ва алоқа масалалари;

Савол жавоблар

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг экспертлик фаолияти ва илмий ишлар бўйича директор ўринбосари  У.Узаков, Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи С.Саидходжаев, Сифaт менеджмент бўлими бошлиғи Д.Тошева, Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси мудири Н.Солиева ва Суд-фонография экспертизаси лабораторияси мудири Н.Абраровалар, ИИВ нинг Эксперт криминалистика маркази,  ССВ нинг Суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий ахборот таҳлил маркази, INL ҳамда БМТ нинг гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашишнинг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонасининг миллий кординатори, М.Султанов ва мутахассиси Абдувалиевалар иштирок этишди.

Skip to content