Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан халқаро экспертлар иштирокида «Коронавирус ва ахборот: этика, ҳуқуқ ва холислик» мавзусида журналист ва блогерлар иштирокида вебинар ташкил этилди

Вебинардан мақсад — илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда   коронавирус инфекцияси (COVID-19)нинг олдини олиш ва унга қарши кураш масалаларини ёритишда медиа ҳамжамияти вакиллари малакаси ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга кўмаклашиш.

Вебинар доирасида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

Журналист этикаси. Асосий қоида: «Зиён етказиб қўйма» — хорижий тажриба ва Ўзбекистон амалиёти шарҳи ва тақдимоти;

 COVID-19 мавзусига доир материалларни тайёрлашда журналистларнинг бир хил қолипга тушиб қолиши ва одатий хатолари — кейслар таҳлили – стереотиплар, стигма, адоват тили;

Шахсий хаётга бўлган ҳуқуқ ва сўз эркинлиги: қандай қилиб оқилона мувозанатга эришиш мумкин? — тақдимот, хорижий амалиёт ва миллий тажрибани кўриб чиқиш;

COVID-19га доир маълумотлар манбалари билан ишлаш: ҳуқуқий жиҳатлар. Инфодемия. Факт-чекинг — тақдимот, хорижий амалиёт ва Ўзбекистон тажрибасини кўриб чиқиш.

Вебинарда Марказнинг Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи С.Х.Саидходжаев ва бўлим мутухассиси Ф.Каюмовалар  фаол иштирок этишди.

Вебинар видеоконференцалоқа шаклида, ZOOM платформаси орқали бўлиб ўтди.

Skip to content